https://sputniknews.uz/20211018/tolibon-putin-bayonotiga-javob-qaytardi-20944894.html
"Толибон"* Путин баёнотига жавоб қайтарди
"Толибон"* Путин баёнотига жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Толибларнинг таъкидига кўра, "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга ўта олмайди 18.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-18T09:46+0500
2021-10-18T09:46+0500
2021-10-18T09:46+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20437095_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_821e81034c2dac5364646bd83adb11c0.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати иштирокчилари Россия президентининг "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга кириб келиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.Жангарилар вакили Билол Каримий бундай ҳаракатлар рўй бериши мумкин эмаслигига ишора қилди."Яқин Шарқдан Афғонистонга етиб келиш жуда қийин. "Ислом давлати"* террорчилари бу борада илгарилаб кетишлари амримаҳол", - деб қайд этди толиблар матбуот-котиби ўринбосари.У толиблар республика ҳудудида "ИД"* фаолияти кенгайишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.Путин илгарироқ МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви чоғида Афғонистондаги мураккаб вазиятдан ташвишда эканини билдирганди. РФ етакчиси сўзларига кўра, мамлакатда қатор халқаро террорчилар уюшмалари фаолият кўрсатишда давом этмоқда.Россия президенти "Ислом давлати" жангарилари Ироқ ва Суриядан Афғонистонга кела бошлаганини қайд этганди.Путиннинг сўзларига кўра, Афғонистон шимолида "ИД" жангарилари сони икки мингга яқин, улар бевосита экспансиядан олдинроқ ҳатто Афғонистонга қўшни мамлакатларда вазиятни издан чиқаришга уринишлари мумкин.Террорчилар етакчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия регионларига ўз таъсирларини кенг ёйиш режасида, деган эди Путин.* - РФ ва бошқа давлатларда тақиқланган террорчи уюшма.
https://sputniknews.uz/20211014/putin-terrorchilar-afgonistondan-markaziy-osiyoga-yoyilishni-boshlashi-mumkin-20902614.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20437095_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5d92e5704d046134d3d057f48ccc0ef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
"Толибон"* Путин баёнотига жавоб қайтарди
Толибларнинг таъкидига кўра, "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга ўта олмайди
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати иштирокчилари Россия президентининг "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга кириб келиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.
Жангарилар вакили Билол Каримий бундай ҳаракатлар рўй бериши мумкин эмаслигига ишора қилди.
"Яқин Шарқдан Афғонистонга етиб келиш жуда қийин. "Ислом давлати"* террорчилари бу борада илгарилаб кетишлари амримаҳол", - деб қайд этди толиблар матбуот-котиби ўринбосари.
У толиблар республика ҳудудида "ИД"* фаолияти кенгайишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.
Путин илгарироқ МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви чоғида Афғонистондаги мураккаб вазиятдан ташвишда эканини билдирганди. РФ етакчиси сўзларига кўра, мамлакатда қатор халқаро террорчилар уюшмалари фаолият кўрсатишда давом этмоқда.
Россия президенти "Ислом давлати" жангарилари Ироқ ва Суриядан Афғонистонга кела бошлаганини қайд этганди.
Путиннинг сўзларига кўра, Афғонистон шимолида "ИД" жангарилари сони икки мингга яқин, улар бевосита экспансиядан олдинроқ ҳатто Афғонистонга қўшни мамлакатларда вазиятни издан чиқаришга уринишлари мумкин.
Террорчилар етакчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия регионларига ўз таъсирларини кенг ёйиш режасида, деган эди Путин.
* - РФ ва бошқа давлатларда тақиқланган террорчи уюшма.