https://sputniknews.uz/20211018/parkentda-tibbiyot-birlashmasi-mansabdorlari-15-mlrd-somni-ozlashtirgani-fosh-boldi-20955837.html
Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштиргани фош бўлди
Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштиргани фош бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Бирлашма бошлиғи ва бошқа ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иш ҳозир судга йўналтирилган. 18.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-18T18:57+0500
2021-10-18T18:57+0500
2021-10-18T18:57+0500
ҳодисалар
тошкент вилояти
тиббиёт муассаси
талон-тарожлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1183/56/11835646_0:195:2946:1852_1920x0_80_0_0_2b085330fdaf2bb7eaa68e6561e07dae.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1 млрд 511 млн 123 минг сўм пулни талон-торож қилишган. Бу туман прокуратураси ўтказган текширувда аниқланди.Текшириш якунига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 2019 - 2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 миллиард 193 миллион 205 минг сўм миқдорда бузгани аниқланган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 миллиард 511 миллион 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Бундан ташқари, сохталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган.Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 184−1-моддаси 2-қисми (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 167-моддаси 3-қисми "а" банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Айбланувчиларга нисбатан қамоқ, уй қамоғи ва гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.Ҳозир иш мазмунан кўриб чиқишлик учун Паркент туман судига юборилган.
https://sputniknews.uz/20210527/mib-xodimi-qariyb-590-mln-somni-ozlashtirib-yuborgan--bosh-prokuratura-18933994.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1183/56/11835646_109:0:2838:2047_1920x0_80_0_0_ef02c359df5bbd2866e5749fc762675c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент вилояти, тиббиёт муассаси, талон-тарожлик
ҳодисалар , тошкент вилояти, тиббиёт муассаси, талон-тарожлик
Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштиргани фош бўлди
Бирлашма бошлиғи ва бошқа ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иш ҳозир судга йўналтирилган.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1 млрд 511 млн 123 минг сўм пулни талон-торож қилишган. Бу туман прокуратураси ўтказган текширувда аниқланди.
Текшириш
якунига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 2019 - 2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 миллиард 193 миллион 205 минг сўм миқдорда бузгани аниқланган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 миллиард 511 миллион 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Бундан ташқари, сохталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган.
Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 184−1-моддаси 2-қисми (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 167-моддаси 3-қисми "а" банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчиларга нисбатан қамоқ, уй қамоғи ва гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Ҳозир иш мазмунан кўриб чиқишлик учун Паркент туман судига юборилган.