Ўзбекистон ҳудудларидаги аҳоли сони маълум қилинди
© Sputnik / Рамиз БахтияровНародные гулянья в парке “Навруз”
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони ҳақида маълумот берди.
Маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 4 млн 8 минг 843 киши;
Фарғона вилояти — 3 млн 878 минг 034 киши;
Қашқадарё вилояти — 3 млн 388 минг 896 киши;
Андижон вилояти — 3 млн 237 минг 266 киши;
Тошкент вилояти — 3 млн киши;
Наманган вилояти — 2 млн 914 минг 194 киши;
Тошкент шаҳри — 2 млн 840 минг 830 киши;
Сурхондарё вилояти — 2 млн 726 минг 086 киши;
Бухоро вилояти — 1 млн 968 минг 268 киши;
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 млн 939 минг 463 киши;
Хоразм вилояти — 1 млн 914 минг 434 киши;
Жиззах вилояти — 1 млн 434 минг 964 киши;
Навоий вилояти — 1 млн 28 минг 352 киши;
Сирдарё вилояти — 873 минг 798 киши.
Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. 18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 млн 122 минг 514 кишини ташкил этган.