https://sputniknews.uz/20211018/eron-universitetida-ozbek-tili-oqitiladi-20948729.html
Эрон университетида ўзбек тили ўқитилади
Эрон университетида ўзбек тили ўқитилади
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур курс “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун мўлжалланган. 18.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-18T13:17+0500
2021-10-18T13:17+0500
2021-10-18T13:17+0500
жамият
эрон
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1b/18948221_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_974cc6d88ee314523523700144b0b831.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университети 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишлаб Эроннинг етакчи университетларидан бири Аллома Таботабоий олийгоҳида ўзбек тили курсларини йўлга қўймоқда.Мазкур курс “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун мўлжалланган. Ўқув курси лексик, грамматик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган материалларни ўз ичига олиб, улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий ҳаётини акс эттирувчи матнлардан иборат бўлади.Шарқшунослик университети ходимларининг маълум қилишича, машғулотлар 28 октябрдан бошланади ва онлайн тарзда ўтказилади.Бу жорий йил ҳисобидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг хорижда ўзбек тилини ўқитиш бўйича иккинчи тажрибаси. Биринчиси Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети шарқшунослик талабалари учун ташкил этилган эди.
https://sputniknews.uz/20211018/xorijlik-talabalar-ozbek-tilini-onlayn-shaklida-organishlari-mumkin-20944612.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1b/18948221_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4ccc4aa0868fa9ba1910fd458b47d0db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, эрон, ўзбек тили
Эрон университетида ўзбек тили ўқитилади
Мазкур курс “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университети 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишлаб Эроннинг етакчи университетларидан бири Аллома Таботабоий олийгоҳида ўзбек тили курсларини йўлга қўймоқда.
Мазкур курс “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун мўлжалланган. Ўқув курси лексик, грамматик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган материалларни ўз ичига олиб, улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий ҳаётини акс эттирувчи матнлардан иборат бўлади.
Шарқшунослик университети ходимларининг маълум қилишича, машғулотлар 28 октябрдан бошланади ва онлайн тарзда ўтказилади.
Бу жорий йил ҳисобидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг хорижда ўзбек тилини ўқитиш бўйича иккинчи тажрибаси. Биринчиси Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети шарқшунослик талабалари учун ташкил этилган эди.