https://sputniknews.uz/20211017/termiz-muzokaralar-ozbekiston-afgoniston-20936833.html
Термиздаги музокаралар: Ўзбекистон ва Афғонистон нималарга келишиб олди
Термиздаги музокаралар: Ўзбекистон ва Афғонистон нималарга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашишди. 17.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-17T09:21+0500
2021-10-17T09:21+0500
2021-10-17T09:21+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
толибон
термиз
сардор умурзаков
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/11/20936804_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_cb8e3daa4fb848b69755d4b2c17e0eab.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.Томонлар муносабатларнинг кўриб чиқилган ҳар бир йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилдилар ҳамда устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олдилар.Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.
https://sputniknews.uz/20211016/termizda-ozbek-afgon-muzokaralari-boshlandi-20932317.html
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/11/20936804_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_22e967311fd850082b6fecf4cf7d8110.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, толибон, термиз, сардор умурзаков, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, толибон, термиз, сардор умурзаков, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Термиздаги музокаралар: Ўзбекистон ва Афғонистон нималарга келишиб олди
Томонлар таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
хабарига кўра, музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
“Инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Томонлар муносабатларнинг кўриб чиқилган ҳар бир йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилдилар ҳамда устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олдилар.
Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.