“Ақлни шошириб қўяди”: Навоийдаги диққатга сазовор 5 та асосий маскан
17:48 17.10.2021 (янгиланди: 17:52 17.10.2021)
© SputnikМавлоно Ориф Деггароний масжиди
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Навоий ўзининг бетакрор масканлари билан ҳар қандай сайёҳни ўзига мафтун қилади олади. Неолит даврига мансуб петроглифлар, Мавлоно Ориф Деггароний масжиди қурилишида ишлатилган моддалар сирлари шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида инфо-тур ташкил этилди. Унда бир қатор маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари Навоий вилоятининг туристик салоҳияти билан танишиб чиқишди.
Вилоятнинг 5 та диққатга сазовор жойлари – Sputnik репортажида.
Сармишсой – узоқ ўтмишга медитатив саёҳат
Аввалига расмий маълумотларга юзланамиз: 2021 йилнинг учинчи чорак якунлари кўра вилоятда ҳордиқ чиқарган сайёҳларнинг сони қарийб 124,8 мингни ташкил этган, шундан 4,5 минг нафари хорижликлар бўлган. Бу рақамлар коронавирус пандемиясининг авж олиши ички туризмнинг ривожланишига туртки бўлганидан далолат беради.
Даставвал экскурсия “Сармишсой” давлат музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, Сармишсой ўзининг ажоийб табиати билан ажралиб туради. Маскан истиқболли ҳудуди 20 минг квадрат километрни ташкил этади. Бу ердаги қаттиқ жисмлар билан уриб, тирнаб ишланган 10 мингдан зиёд петроглифлар одам ақлини шошириб қўяди. Зеро уларнинг энг қадимгиси неолит даврига мансуб.
© Sputnik“Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси
“Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси
© Sputnik
Қўриқхона раҳбари Рамазон Эгамовнинг сўзларига кўра, дара 10 мингта турли-туман петроглифларига эга. Улар бошқа ҳеч бир давлатда учрамайди. Сайёҳлар умуминсоний маданий мерос тўпламларини, хусусан, скиф, саклар ҳаттоки айрим жойларда греклар маданиятини ўз ичига олган қоятош суратларни илмий томондан ўрганиш учун ташриф буюришади. Бундан ташқари, бу ердаги табиатнинг хушманзаралиги, табиат қўйнида ҳордиқ чиқариб, Қизил китобга киритилган ҳайвонот олами билан танишиш имкони борлиги сайёҳларни ўзига оҳанграбодек тортади.
© Sputnik“Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси
“Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси
© Sputnik
Сайёҳларни ҳайратга солувчи Мавлоно Ориф Деггароний масжиди
Масжиднинг пайдо бўлиши узоқ ўтмишларга бориб тақалар экан. Адабиётшунос Н. Маллаев Деггарон масжидини Бухоро шаҳридаги Исмоил Сомоний мақбарасидан ҳам қадимийроқ эканлигини билдириб ўтган.
“Кўпчилик олимлар, обида исломдан аввал қурилган деган фикрни ҳам олға суришмоқда. Чунки ёдгорлик зардуштийлар даврига ҳос меъморчилик услубида қурилган бўлиб, марказида гулҳан ёқиб, оташпарастлар ибодат қилишган”, – деб сўзлаб беради масжиднинг имом-хатиби бинонинг тарихи ҳақида.
© SputnikМавлоно Ориф Деггароний масжиди
Мавлоно Ориф Деггароний масжиди
© Sputnik
“Ғиштлар орасидаги қоришманинг таркиби мутахассис ва сайёҳларнинг кучли қизиқишига сабаб бўлиб келяпти. У жудда қаттиқ элементдан тайёрланган. Айниқса, чет эллик зиёратчилар бундан таажжубга тушиб қолишади, ҳаттоки ишонч ҳосили учун уни тирнаб ҳам кўришади. Унга қандай модда қўшилгани ҳанузгача аниқланмаган сир бўлиб қолмоқда”, – деб, қўшимча қилди у.
Нур чашма – кучли биоэнергия йиғилган майдон
Ҳазрати Нурота зиёратгоҳини асоси “Нур чашма” ҳисобланади. Бу қудуқдан бир сонияга 400 литр сув қайнаб чиқар ҳамда ариқлар ёрдамида шаҳарликларнинг ҳовлисига борар экан.
Бу сув тоғ ичидаги, тошлар орасидан ўтган чоғи турли хил кимёвий бирикмаларни, тоғ жинсларидаги ҳар хил элементларни эритиб ўзи билан бирга олиб чиқади экан. Натижада эса юқори минераллашган сув ер юзига чашма бўлиб отилиб чиқишини кўриш мумкин бўлади.
Нурота тарихи бўйича мутахассис Шавкат Исмоилзодадан чашма сувининг таркиби ҳақида сўрадик.
“Биласизларми, сувнинг таркиби ҳайратомуз, тадқиқотлар ўтказилганда 21 турдаги минераллар борлиги аниқланган, ҳали замон илм-фанга маълум бўлмаган минераллар борлигини гидрогеологлар бирдек эътироф этишмоқда. Қишин-ёзин сувнинг ҳарорати бир хил 19,5 даражада сақланиб туради. Бу сув шундай сувки – тирик сув дейилади, минг бир дардга даъводир”, – дейди у.
© SputnikЧашма
Чашма
© Sputnik
Маълумот ўрнида, 2004 йил 17 май куни чашмадан 15 метр тепаликка қараб нур сочган экан. Маҳаллий аҳоли эса бу ҳодисани ўз кўзлари билан кузатишга муваффақ бўлган. Олимлар бу ҳолатни қўйидагича изоҳлашган: “Кучли биоэнергия йиғилган майдондан тарқалган нур”.
Дашт ўртасидаги мовий сароб – Айдаркўл
Қизилқум даштлари бўйлаб Айдаркўлгача йўл 20 дақиқа вақтни олди. Бу пайтда кўз олдимизда кенг дашт ёйилиб, гоҳ-гоҳида қўй-подаларига кўзимиз тушди. Шундай бўлса-да, қумли денгизнинг охири йўққа ўхшаб туюлган бир пайтда гўёки ҳеч қаердан, бизнинг кўз ўнгимизда мовий чизиқ пайдо бўлди. Кўлга яқинлашганимиз сари уфқ катталашиб ўз чиройини очиб бораверди.
© SputnikАйдаркўл
Айдаркўл
© Sputnik
Бетакрор гўзалликка эга бўлган кўл ғоят тоза ва илиқлиги билан ажралиб турар экан. Бу ерда ёзнинг жазирама иссиқ кунларини катта-ю кичик бирдек ўтказишни хоҳлаши табиий.
Бу маскан балиқ овининг шинавандилари учун айни муддао. Чунки балиқларининг донғи қўшни-қўшни қишлоқларгача ҳам етиб борган.
© SputnikАйдаркўл
Айдаркўл
© Sputnik
“Kemel travel” - чинакам саргузашт ишқибозлари маскани
Бироз вақт ўтгач, яна ўша Зарафшон чўлининг бепаён кенгликларида жойлашган юрта – “Kemel travel”га етиб бордик.
Айтиш керакки, чўлда бўлишига қарамасдан, у ерда ҳаёт учун барча зарур шароитлар бор. Ҳозирги кунда бу масканда 17 юрта ўрнатилган бўлиб, май ойидан бошлаб ноябрь ойигача сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.
Сайёҳлар бу масканда саҳро кемалари икки ўркачли туяларда ва отларда учишлари мумкин. Кўчманчиларнинг ҳаёт тарзини яқиндан ҳис қилишни имконияти шу ерда туғилади.
© SputnikKemel travel в Навои
Kemel travel в Навои
© Sputnik
Кечки пайт ўтовларнинг марказида гулхан ёқилади ва бахшиларнинг турли хил куй-қўшиқлари янграйди.
Германиядан ташриф буюрган Sabine Dorendorf маскан ҳақидаги ўз тассуротлари билан ўртоқлашди.
“Биз бу ажойиб жойга етиб келдик ва бу ўзига ҳос уйларга жойлашдик. Улар жуда ранг-баранг. Биринчи қилган ишимиз туяга миниш бўлди. Бу унутилмас!”, – дейди хорижлик сайёҳ.