https://sputniknews.uz/20211017/aholining-tabiiy-gazdan-5006-mlrd-som-qarzi-bor--hududgaztaminot-20937657.html
Аҳолининг табиий газдан 500,6 млрд сўм қарзи бор – “Ҳудудгазтаъминот”
Аҳолининг табиий газдан 500,6 млрд сўм қарзи бор – “Ҳудудгазтаъминот”
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газ учун 501,6 миллиард сўм миқдордаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд. 17.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-17T10:39+0500
2021-10-17T10:39+0500
2021-10-17T10:41+0500
иқтисод
газ
қарз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/11/13341134_0:0:3083:1734_1920x0_80_0_0_60e9288ba351a29e57994fa6c34c6c3b.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугунги кунга келиб ўзбекистонликларнинг газдан қарзи 500 млрд сўмдан ошган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, истеъмолчилар хонадонларида "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими"га уланган 2 миллиондан ортиқ "ақлли" ҳисоблагичлар (АСКУЭ) ўрнатиб берилган.Замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ҳали ўрнатилмаган 1,5 миллион истеъмолчи эса сарфланган газ учун эски намунадаги газ ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича тўлов қилишни давом эттирмоқда.Компаниянинг маълум қилишича, айрим истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни вақтида амалга оширмаяпти. Натижада эса истеъмолчилар томонидан катта қарздорлик юзага келмоқда ва қарзга нисбатан вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли пеня ҳисобланмоқда.Маълум қилинишича, тез орада бутун мамлакат бўйлаб "ақлли" ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланади. Янги ҳисоблагичлар ишга тушгач, истеъмолчига барибир қарздорлигини қоплашга тўғри келади. Бундан ташқари, асосий қарздорликни бартараф этиш билан бирга унга нисбатан ҳисобланган пеняни ҳам тўлаш талаб қилинади. Акс ҳолда истеъмолчи газ таъминоти тизимидан автоматик равишда узиб қўйилади.
https://sputniknews.uz/20210929/hududgaztaminot-tabiiy-gaz-endi-ogohlantirishsiz-ochirilmaydi-20690012.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/11/13341134_352:0:3083:2048_1920x0_80_0_0_0b06e4cca1be860d153f28feff0c3eec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, газ, қарз
Аҳолининг табиий газдан 500,6 млрд сўм қарзи бор – “Ҳудудгазтаъминот”
10:39 17.10.2021 (янгиланди: 10:41 17.10.2021) Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газ учун 501,6 миллиард сўм миқдордаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугунги кунга келиб ўзбекистонликларнинг газдан қарзи 500 млрд сўмдан ошган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчилар хонадонларида "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими"га уланган 2 миллиондан ортиқ "ақлли" ҳисоблагичлар (АСКУЭ) ўрнатиб берилган.
Замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ҳали ўрнатилмаган 1,5 миллион истеъмолчи эса сарфланган газ учун эски намунадаги газ ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича тўлов қилишни давом эттирмоқда.
Компаниянинг маълум қилишича, айрим истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни вақтида амалга оширмаяпти. Натижада эса истеъмолчилар томонидан катта қарздорлик юзага келмоқда ва қарзга нисбатан вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли пеня ҳисобланмоқда.
“Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газ учун 501,6 миллиард сўм миқдордаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, тез орада бутун мамлакат бўйлаб "ақлли" ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланади. Янги ҳисоблагичлар ишга тушгач, истеъмолчига барибир қарздорлигини қоплашга тўғри келади. Бундан ташқари, асосий қарздорликни бартараф этиш билан бирга унга нисбатан ҳисобланган пеняни ҳам тўлаш талаб қилинади. Акс ҳолда истеъмолчи газ таъминоти тизимидан автоматик равишда узиб қўйилади.