Ўзбекистон Қандаҳорда содир этилган терактни кескин қоралади

© AFP 2023 / RIZWAN TABASSUMСкорая помощь в Афганистане, архивное фото
Скорая помощь в Афганистане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистода Сўнгги 2 ҳафта ичида иккинчи бор шиялар масжидида кўп сонли қурбонларга олиб келган терактлар бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистон Қандаҳорда 15 октябрь куни содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон Ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этади, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди, дейилган хабарда.
Хабарда шунингдек, ушбу каби "ғайриинсоний ҳужумлар" вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилиши айтиб ўтилган ва Афғонистон ҳукуматининг ушуб каби ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чоралари олқишланган.
Риа Новости хабарига кўра, 15 октябрь куни Қандаҳор шаҳридаги шиялар масжидида жума намози вақтида мудҳиш теракт содир этилган. Кетма-кет содир бўлган 3та портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни ИД* ҳаракати ўз бўйнига олган.
Маълумот учун, ўтган жума, 8 октябрь куни Қундуз шаҳрида жойлашган яна бир шия масжидида кучли портлаш содир бўлган эди. Ўшанда Теракт оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланган эди.
*Россияда таъқиқланган террорчилик ҳаракати
Янгиликлар лентаси
0