https://sputniknews.uz/20211015/tanzila-narbaeva-valentina-matvienko-bilan-uchrashdi-20917691.html
Танзила Нарбаева Валентина Матвиенко билан учрашди
Танзила Нарбаева Валентина Матвиенко билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда икки давлат парламентлари орасидаги алоқаларини ривожлантириш ҳамда МДҲ парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 15.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-15T10:04+0500
2021-10-15T10:04+0500
2023-04-05T18:34+0500
сиёсат
танзила норбоева
валентина матвиенко
ўзбекистон олий мажлиси сенати
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0f/20917477_0:55:1441:865_1920x0_80_0_0_ea1d54f45c4a965a6b744ca9fc0da2d5.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.Учинчи Евроосиё форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда, икки давлат парламентлари раислари Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, гуманитар ҳамкорлик соҳаларида аёллар ролини оширишга алоҳида эътибор беришга келишиб олишди. Матвиенко ўз навбатида Ўзбекистонда Шавкат Мирзёев иштирокида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва Россия ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида эканини маълум қилди. — Биз муносабатларимизни юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз, - деди Федерация Кенгаши раиси. Ундан ташқари учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари, МДҲ Парламентлараро ассамблея доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, ПА Кенгаши, Ассамблеянинг ялпи мажлиси ва ёшлар мажлисини 2022 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0f/20917477_106:0:1333:920_1920x0_80_0_0_0d37db8296c234f969474aeff4632628.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, танзила норбоева, валентина матвиенко, ўзбекистон олий мажлиси сенати, россия
сиёсат, танзила норбоева, валентина матвиенко, ўзбекистон олий мажлиси сенати, россия
Танзила Нарбаева Валентина Матвиенко билан учрашди
10:04 15.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Учрашувда икки давлат парламентлари орасидаги алоқаларини ривожлантириш ҳамда МДҲ парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.
Учинчи Евроосиё форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда, икки давлат парламентлари раислари Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, гуманитар ҳамкорлик соҳаларида аёллар ролини оширишга алоҳида эътибор беришга келишиб олишди.
— Россия Ўзбекистоннинг ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик шериги ҳисобланади, икки томонлама муносабатларимиз фаол ривожланмоқда, – деди Олий Мажлис Сенати раиси. – Парламентларимиз аъзолари ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашиши, албатта, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида ҳисса қўшади. Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, таълим ва бошқа соҳалардаги муносабатларда аёллар ролини ошириш катта аҳамиятга эга.
Матвиенко ўз навбатида Ўзбекистонда Шавкат Мирзёев иштирокида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва Россия ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида эканини маълум қилди.
— Биз муносабатларимизни юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз, - деди Федерация Кенгаши раиси.
Ундан ташқари учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари, МДҲ Парламентлараро ассамблея доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, ПА Кенгаши, Ассамблеянинг ялпи мажлиси ва ёшлар мажлисини 2022 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.