Ғарб урушда енгилса-да, қарзини тўлашдан бош тортаяпти

© REUTERS / Saeed Ali Achakzai Семья из Афганистана на контрольно-пропускном пункте "Ворота дружбы" в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан
Семья из Афганистана на контрольно-пропускном пункте Ворота дружбы в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Ғарб давлатлари Афғонистонга реал ёрдам бериш ўрнига турли таъқиқлар қўймоқда. Улар янги афғон ҳукуматини яна ўз талабларига бўй сўндирмоқчи.
“Катта йигирматаликнинг” Афғонистон бўйича бўлиб ўтган махсус саммитида ғарб етакчилари ушбу давлатга хаос ва очлик таҳдид солаётгани ва “ҳукумат қулашини” ва “аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган аҳолининг қўшни давлатларга миграциясини” олдини олиш учун бечора Афғонистонга ёрдам бериш кераклиги ҳақида жуда кўп гапиришди.
Хўш, ёрдам бериш керак бўлса – ёрдам беринглар, ахир айнан Ғарб Афғонистонни 20 йил давомида оккупация қилган эди, демак бугун юзага келган вазият учун айнан Ғарб жавобгар.
Лекин шу жойида бемаънилик театри бошланади: Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо “толибларга пул бермасдан туриб давлатни молиялаштириш йўлини топиш керак” деди. Яъни, келинг афғонларга ёрдам берайлик, лекин мамлакатдаги янги ҳукуматни тан олмаймиз деди. Буни афғонлар ва соғлом фикр устидан кулиш дейиш мумкин холос.
Ғарб БМТ тузилмалари орқали ёрдам беришга чақирмоқда. БМТ мамлакатда барча ишни назорат қилсин дейишмоқда. Лекин ҳукумати тан олинмаган давлатда ҳеч қандай халқаро ташкилотлар ишлай олмайди. Бунинг учун Толибон* ҳукуматини тан олиш керак.
Афғонистон чет эл ёрдамисиз ҳам кун кўриши мумкинми? Аферикаликлар ўтқазган ҳукумат нафақат уларнинг қуроллари, балким уларнинг пуллари ёрдамида ҳам ўз жойида ўтирган эди. Давлат харажатларнинг 4/3 қисми хорижий ёрдам эвазига қопланар эди. Ашраф Ғани ҳукумати қулаганидан ва америкаликлар билан ҳамкорлик қилган минглаб кишиларнинг мамлакатдан қочишидан сўнг зўрға ишлаётган банк тизими ҳам қулади.
Афғонистонда мустақил давлат институтлари ва мустақил иқтисод қуриш керак. Бунинг учун реал ёрдам керак. Афғонистонни ягона, кучли ва мустақил давлат сифатида кўришни истаганлар ана шундай ёрдам кўрсатиши керак.

Ғарб муносабати

Ғарб нима қилаяпти? АҚШ 9,5 миллиард афғон маблағларини музлатиб қўйган. Устига устак ЕИ томонидан ажратилган 1 млрд ва АҚШнинг 300 млн. доллар гуманитар ёрдамини олиш учун Қобулга шартлар қўймоқда. 20 йиллик оккупациядан сўнг Афғонистонда мағлубиятга учраган Ғарб – унинг янги ҳукуматига ҳам ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўлаяпти. Демак - Ғарбнинг Афғонистонга муносабатида ҳеч нарса ўзгармабди.
“Халқаро ҳамжамият афғон халқига орқа ўгииб, уни тақдир тақозосига ташлаб қўя олмайди”, - деди Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон. Лекин Ғарб, тўда-тўда қочқинлар келишидан қўрқмаганида, айнан шундай қилган бўларди. (Аслида Афғонистондан қочқинлар келиши бўрттириб юборилган афсона, лекин Ғарб - ўз ваҳималарига ишонади). Шунинг учун улар Афғонистонни шунчалик эсдан чиқариб юбориш ёки уни изоляция қилишнинг имкони йўқ – унга қандайдир муносабат билдириш керак.
Соғлом муносабат - янги ҳукуматни тан олиш, санкцияларни олиб ташлаш ва музлатилган давлат маблағларидан фойдаланишга рухсат бериш. Шунингдек, хорижий инвестицияларга (биринчи навбатда исломий давлатлардан кириб келаётган) рухсат бериш, мамлакатни турли ҳудудлараро лойиҳаларга қўшишга кўмаклашиш - бўларди.
Лекин Ғарб буларнинг бирортасини бажаргани йўқ, бунинг ўрнига улар янги ҳукумат олдига ИД*га қарши кураш, инсон ҳуқуқларини сақлаш, аёллар ва кичик миллатлар тенг ҳуқуқлиги ва бошқа талаблар қўйишмоқда. Хуллас, Ғарб яна ўз талабларига жавоб берадиган ҳукумат яратилишини талаб қилмоқда.
Толибон* ИДга қарши курашишни аллақачон бошлаган, аёллар ҳуқуқларини ҳам шариат доирасида сақлашга, ўзбек, тожик, ҳазораларни бўлажак ҳукумат таркибига қўшишга тайёр. Лекин бу ишларни уларнинг ўзи мустақил равишда бажармоқчи, ташқи босим остида эмас.
Толибон* ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Амир Хан Муттаки айтишига кўра, “Толибон* шу кунга қадар ИД* муаммосини жуда муваффақиятли ҳал қилиб келмоқда”, лекин халқаро ҳамжамият томонидан Толибон*га босим ўтказиш фақат ИД*га ёрдам беради. “Босим ўтказиш ўрнига дунё биз билан ҳамкорлик қилиши керак”.
Дарҳақиқат хорижий диктатура ушбу вазиятда айни қарама-қарши натижага олиб келиши мумкин. Қонуний ҳукумат сифатида тан олинмаган ва дунё аренасида блокланган Толибон* 1996-2001 йилларда бўлгани каби, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Дунё ҳамжамиятига интеграциядан умидини узади. Ана шунда улар “Бу кофирландан ҳеч қандай яхшилик кутиб бўлмайди - улар фақат агрессия ва қўпол диктатурага қодир” деб ўйлаб, бутун дунёга орқа ўгриши мумкин.

"Москва формати"

Яхшиямки, дунё фақат Ғарбдан иборат эмас ва айни дамда Афғонистон бошқа кучлар таъсири остига ўтган. “Катта йигирматалик”нинг Афғонистон бўйича саммитида Хитой ва Россия раҳбарлари иштирок этмагани ҳам бежиз эмас. Чунки уларнинг ушбу муаммога муносабати бутунлай бошқача.
Гап шундаки, Москва ҳам Пекин ҳам ҳар доим Ғарбнинг афғон халқи олдида қарзи борлигини эслатиб келишган. Яъни Ғарб Афғонистонни қайта тиклашда иштирок этиши шарт. Албатта бу кўпроқ сиёсий нуқтаи назар. Унинг мақсади - атлантистларга Афғонистон бугунги кунда юз тутаётган муаммолар учун айнан улар жавобгар эканини эслатиб туришдир. Реал ҳаётда эса, руслар ҳам хитойликлар ҳам у ерда йирик Ғарб инвестицияларини кутаётгани йўқ. Афғонистонни тиклаш учун Осиёнинг ўзида ҳам пул топилади. Биринчи навбатда – араб қа хитой маблағлари. Лекин улар етиб келиши ва Афғонистонни жаҳон иқтисодиётига қўшиш учун, Толибон* ҳукуматини тан олиш ва мамлакатни тиклашдан манфаатдор давлатлар билан ишлашни бошлаш керак.
Шунинг учун ҳам келгуси ҳафтада Москвада Афғонистон бўйича муҳим учрашув бўлиб ўтади. Сергей Лавров ушбу учрашувни аллақачон Афғонистонни тиклаш учун халқаро конференция йўлида қўйилган қадам деб атади. Учрашувнинг кераклигига шубҳа йўқ, лекин унда афғон ҳукуматининг иштирокини таъминлаш қийин масала эди. Москва саммитида Афғонистон ҳукумати иштирок этади, боз устига, жуда “тўғри” компания таркибида иштирок этади. Унда Россиядан ташқари Афғонистоннинг барча қўшнилари - Эрон, Покистон, Хитой, Ҳиндистон ва барча Марказий Осиё давлатлари иштирок этишади. Унга АҚШ ҳам таклиф қилинган, лекин бундай таркибдаги учрашувда АҚШ– мутлақ бегона элементдек кўринади.
Нега бегона деганда, учрашувнинг қолган аъзолари ШҲТга киради. Қобул ҳукумати эса – Афғонистондан тинчлик ўрнатишдан манфаатдор бўлган қўшнилари билан мулоқот қилади. Афғонистон қўшнилари эса – у ерда яна уруш, тартибсизликлар бўлишини истамайли, янги афғон ҳукуматига тепадан туриб қарамайди. Улар янги афғон реаллигини тан олишга тайёр.
*Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилотлар
Янгиликлар лентаси
0