https://sputniknews.uz/20211014/yil-boshidan-buyon-7-nafar-sportchi-doping-istemol-qilgani-aniqlandi-20900500.html
Йил бошидан буён 7 нафар спортчида допинг аниқланди -ЎМАА
Йил бошидан буён 7 нафар спортчида допинг аниқланди -ЎМАА
Sputnik Ўзбекистон
2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонлик спортчилардан 7 нафарида допинг аниқланди, улардан 3 нафари халқаро мусобақа иштирокчиси бўлган. 14.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-14T10:02+0500
2021-10-14T10:02+0500
2021-10-14T10:15+0500
спорт
wada
токио олимпиадаси-2020
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/12/76/127676_0:5:3071:1732_1920x0_80_0_0_fda86331259f3eb0ef5cc2934920717f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Йил бошидан буён 7 нафар спортчи допинг истеъмол қилгани аниқланди деб хабар қилди АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов. Бундан ташқари, 3та халқаро мусобақаларда ҳам допинг-синамаларни олиш Агентликка ишониб топширилди. Бунда 41 та спортчиларда текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилганлиги маълум бўлди. Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ўзбекистонлик спортчилардан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига тўғри келган. Паралимпия спортчилардан жами 39 та допинг-синама олиниб, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига тўғри келган.Эслатиб ўтамиз, ЎМАА Токио Олимпаиадасидан олдин, 2020 йилнинг апрель ойида спортчиларга допинг истеъмол қилмаслик ҳақида жиддий огоҳлантириш берган эди. Хусусан, агентлик антидопинг лабораторияларнинг замонавий усуллари ёрдамида 3-4, ҳаттоки 7-8 йил аввал истеъмол қилинган допинг-моддалари аниқлаш имкони борлигини ва спортчиларни ўз маҳорати ва кучига ишонишга даъват қилган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Умумжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) билан олиб борилган музокаралардан сўнг 2018 йилнинг феврал ойида ташкил қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/12/76/127676_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_64ee9cd15530cc62cf2f917f6e9b97bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, wada, токио олимпиадаси-2020
спорт, wada, токио олимпиадаси-2020
Йил бошидан буён 7 нафар спортчида допинг аниқланди -ЎМАА
10:02 14.10.2021 (янгиланди: 10:15 14.10.2021) 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонлик спортчилардан 7 нафарида допинг аниқланди, улардан 3 нафари халқаро мусобақа иштирокчиси бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Йил бошидан буён 7 нафар спортчи допинг истеъмол қилгани аниқланди деб
хабар қилди АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов.
Хабарда айтилишига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида барча спорт турлари бўйича спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинган ва 4 нафар спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 3та халқаро мусобақаларда ҳам допинг-синамаларни олиш Агентликка ишониб топширилди. Бунда 41 та спортчиларда текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ўзбекистонлик спортчилардан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига тўғри келган.
Паралимпия спортчилардан жами 39 та допинг-синама олиниб, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, ЎМАА Токио Олимпаиадасидан олдин, 2020 йилнинг апрель ойида спортчиларга допинг истеъмол қилмаслик ҳақида жиддий огоҳлантириш берган эди. Хусусан, агентлик антидопинг лабораторияларнинг замонавий усуллари ёрдамида 3-4, ҳаттоки 7-8 йил аввал истеъмол қилинган допинг-моддалари аниқлаш имкони борлигини ва спортчиларни ўз маҳорати ва кучига ишонишга даъват қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Умумжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) билан олиб борилган музокаралардан сўнг 2018 йилнинг феврал ойида ташкил қилинган эди.