“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда

© Sputnik / Игорь Чуприн / Медиабанкка ўтишЗапуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде
Запуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Oбуна бўлиш
Компания UzAuto Motors ушбу детални олиши биланоқ, уни автомобилларга ўрнатади ва харидорга топширишини билдирган.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. "UzAuto Motors" компанияси ижтимоий тармоқларда "Chevrolet Lacetti" автомобиллари дон омбори ҳудудига жойлаштирилаётгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу автомобиллар тайёр, аммо уларда яримўтказгич детали мавжуд эмас.
“Тўғри, шу каби вазиятлар мавжуд. Гап шундаки, компания кунига 250—300 дона “Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқаради. Биз ушбу автомобилларни яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширолмаймиз. Автомобиль тайёр, аммо биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан, хавфсизлик ёстиқчалари”, - дейилади хабарда.
Компания "UzAuto Motors" ушбу детални олиши биланоқ, уни автомобилларга ўрнатиши ва харидорга топширишини билдирган.
“Бу тайёр, аммо сотиб бўлмайдиган автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб бўлишди. Мана шу сабаб билан “UzAuto Motors” “Ўздонмаҳсулот” билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузди”, — дея қайд этилади хабарда.

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
“UzAuto Motors” “Lacetti” ишлаб чиқариш ҳажмини 12,5 фоизга оширди
Янгиликлар лентаси
0