Россиядан Ўзбекистонга 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишПроверка документов во время посадки граждан Узбекистана на станции Первомайская на вывозной поезд, который доставит около 940 человек из Ростова-на-Дону в Ташкент.
Проверка документов во время посадки граждан Узбекистана на станции Первомайская на вывозной поезд, который доставит около 940 человек из Ростова-на-Дону в Ташкент.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 4 та махсус рейси йўлга қўяди
Поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Мигранты в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Қанча ўзбекистонликка “запрет” бекор қилинди? РФ ИИВ аниқ рақамни маълум қилди
Поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Янгиликлар лентаси
0