https://sputniknews.uz/20211014/norvegiyada-qurollangan-erkak-besh-kishini-kamondan-otib-oldirdi-20901718.html
Норвегияда қуролланган эркак беш кишини камондан отиб ўлдирди
Норвегияда қуролланган эркак беш кишини камондан отиб ўлдирди
Sputnik Ўзбекистон
Полиция жиноятчини 15 дақиқа ичида ҳибсга олди. Ушбу воқеа теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас дейилмоқда. 14.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-14T10:52+0500
2021-10-14T10:52+0500
2021-10-14T12:54+0500
европа
теракт
дунёда
жиноят
жиноятчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20901575_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_6e466217d8d153b9a8d7b93fabe08dc1.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Норвегиянинг Конгсберг шаҳарчасида (Ослодан 80 км) номаълум шахс беш кишини камондан отиб ўлдирди ва бир неча кишини яралади, деб хабар қилмоқда DW. Полиция тез орада ушбу жиноятда гумонланувчи шахсни қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра жиноятчи бир ўзи бўлган. Ушбу жиноят теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас. Полиция маълумотдига кўра, воқеа 13 октябрь кеч соат 18:15да содир бўлган. Жиноятчи шаҳарнинг бир неча жойида ҳужумлар уюштирган. Соат 18:30да у супермаркетга кириб келган. Орадан 15 дақиқа ўтиб жиноятчи ҳибсга олинган. Унинг ёнидан пичоқ ва бошқа қуроллар ҳам топилган. Жиноятчи Конгсбергда доим яшайдиган 37 ёшли даниялик эркак эканлиги аниқланган. Воқеа содир бўлган ҳудуд полиция ва махсус бўлинма кучлари билан ҳар томондан қуршаб олинган, бир неча тез ёрдам бригадалари, сапёрлар ва вертолётлар ишлаган. Воқеадан сўнг Норвегия полицияси раҳбари мамлакатдаги барча полиция ходимларига қурол бериш ҳақида буйруқ чиқарган.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20901575_198:0:975:583_1920x0_80_0_0_0e07ff2356f54c95385e6aa16bad136c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа, теракт, дунёда, жиноят, жиноятчи
европа, теракт, дунёда, жиноят, жиноятчи
Норвегияда қуролланган эркак беш кишини камондан отиб ўлдирди
10:52 14.10.2021 (янгиланди: 12:54 14.10.2021) Полиция жиноятчини 15 дақиқа ичида ҳибсга олди. Ушбу воқеа теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас дейилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Норвегиянинг Конгсберг шаҳарчасида (Ослодан 80 км) номаълум шахс беш кишини камондан отиб ўлдирди ва бир неча кишини яралади, деб хабар қилмоқда DW.
Полиция тез орада ушбу жиноятда гумонланувчи шахсни қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра жиноятчи бир ўзи бўлган. Ушбу жиноят теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас.
"Бўлиб ўтган воқеалар занжирини ҳисобга олганда, ушбу жиноят теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас. Буни текшириб аниқлаш керак. Гумонланувчи ҳозирча сўроқ қилингани йўқ. Унинг мотивлари ҳақида гапириш ҳали эрта", - деди полиция вакили Эйвинд Аас 13 октябрь куни матбуот анжуманида.
Полиция маълумотдига кўра, воқеа 13 октябрь кеч соат 18:15да содир бўлган. Жиноятчи шаҳарнинг бир неча жойида ҳужумлар уюштирган. Соат 18:30да у супермаркетга кириб келган. Орадан 15 дақиқа ўтиб жиноятчи ҳибсга олинган. Унинг ёнидан пичоқ ва бошқа қуроллар ҳам топилган. Жиноятчи Конгсбергда доим яшайдиган 37 ёшли даниялик эркак эканлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган ҳудуд полиция ва махсус бўлинма кучлари билан ҳар томондан қуршаб олинган, бир неча тез ёрдам бригадалари, сапёрлар ва вертолётлар ишлаган. Воқеадан сўнг Норвегия полицияси раҳбари мамлакатдаги барча полиция ходимларига қурол бериш ҳақида буйруқ чиқарган.