https://sputniknews.uz/20211013/ozbekiston-gaz-taminoti-tizimi-yangilanmoqda-20888574.html
Россия билан ҳамкорликда газ таъминоти тизими янгиланмоқда
Россия билан ҳамкорликда газ таъминоти тизими янгиланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон газ транспорт тизимида юқори босимга чидамли қувурлар ўрнатилмоқда. Келажакда ушбу қувурлардан газ импорти йўлга қўйилиши мумкин. 13.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-13T13:45+0500
2021-10-13T13:45+0500
2023-04-05T18:34+0500
иқтисод
газ қувури
“ўзтрансгаз”
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20888435_3:0:3644:2048_1920x0_80_0_0_8f1ada6e6bc3536039ab634e0cae6cba.jpg
ТОШКЕНТ 13 окт – Sputnik. Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон газ транспорт тизимининг 186 км янгиланди, деб ҳабар қилди "Ўзтрансгаз" бош мутахассиси Sputnik мухбирига. Шунингдек, лойиҳа доирасида учта янги линия барпо этилади, булар: Газли – Когон (140 км); Янгиер – Оҳангарон (95 км) ва “Ўрта Осиё – Марказ” магистрал газ тармоғида (80 км), дейди бош мутахассис.Маълумот учун, "Ўзтрансгаз" ва Россиянинг "Газпромбанк"и ўртасида апрел ойида имзоланган шартномага мувофиқ "2021-2022 йилларда Ўзбекистон газ-транспорт тизимини янгилаш дастури" учун 300 млн. доллар кредит ажратилган эди. Ушбу маблағлар 545 км узунликдаги газ қувурларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек компрессор станциялари иншоотларини капитал таъмирлашга йўналтирилади.Айтиш жоизки, Ўзбекистонда ўтган йилги қишнинг нисбатан серёғин ва совуқ келиши туфайли газ истеъмоли ортиб, уни етказиб беришда узилишлар рўй берган эди. Ана шу камчиликлар такрорланмаслиги ҳамда бу йилги иситиш мавсумига улгуриш учун ҳам модернизация ишлари анча олдин бошланди.Ундан ташқари, Ўзбекистонда газ истеъмоли ҳар йили тахминан 2 миллиард куб метрга ошиб бормоқда. Бу ниҳоятда кўп. Мавжуд газ қувурлари бундай катта ҳажмдаги газни етказиб бериш учун зарур босимга ҳар доим ҳам дош бера олмайди, айрим участкалардаги қувурлар анча эскирган. Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг бош мақсади ҳам шу – Ўзбекистон газ транспорт тизимида юқори босимга чидамли қувурларни ўрнатиш.Яна бир жиҳат: истеъмол ҳажмининг кескин ортиб бориши газ импортини оширишни тақозо этмоқда ва бинобарин, модернизация қилинадиган мазкур магистрал тизимлардан ички эҳтиёжлар учун “зангори олов” етказиб беришда ҳам фойдаланилади.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Молия ва Энергетика вазирликлари, "Ўзтрансгаз" ва Россиянинг ВЭБ.РФ - банки ҳамда ЭКСАР - экспортни суғурталаш фонди иштирокида кўп томонлама шартнома имзоланган эди. Унга кўра Россия томон Ўзбекистон газ транспорт тизимини янгилаш учун 618 млн. доллар кредит ажратиши ҳамда ушбу маблағларнинг камида 50% Россия томонидан етказиб берилаётган маҳсулот ва хизматларни қоплаш учун йўналтирилиши белгиланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20888435_458:0:3189:2048_1920x0_80_0_0_aefc833f9ca895a215df7fc0b91cc62c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, газ қувури, “ўзтрансгаз” , россия
иқтисод, газ қувури, “ўзтрансгаз” , россия
Россия билан ҳамкорликда газ таъминоти тизими янгиланмоқда
13:45 13.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Ўзбекистон газ транспорт тизимида юқори босимга чидамли қувурлар ўрнатилмоқда. Келажакда ушбу қувурлардан газ импорти йўлга қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ 13 окт – Sputnik. Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистон газ транспорт тизимининг 186 км янгиланди, деб ҳабар қилди "Ўзтрансгаз" бош мутахассиси Sputnik мухбирига.
“Мазкур лойиҳа юзасидан ишлар жорий йилнинг апрель ойидаёқ бошланган эди, дейди “Ўзтрансгаз” бош мутахассиси Александр Ким. Шу пайтга қадар 186 км участкадаги ишлар якунига етказилган”.
Шунингдек, лойиҳа доирасида учта янги линия барпо этилади, булар: Газли – Когон (140 км); Янгиер – Оҳангарон (95 км) ва “Ўрта Осиё – Марказ” магистрал газ тармоғида (80 км), дейди бош мутахассис.
Маълумот учун, "Ўзтрансгаз" ва Россиянинг "Газпромбанк"и ўртасида апрел ойида имзоланган шартномага мувофиқ "2021-2022 йилларда Ўзбекистон газ-транспорт тизимини янгилаш дастури" учун 300 млн. доллар кредит ажратилган эди. Ушбу маблағлар 545 км узунликдаги газ қувурларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек компрессор станциялари иншоотларини капитал таъмирлашга йўналтирилади.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонда ўтган йилги қишнинг нисбатан серёғин ва совуқ келиши туфайли газ истеъмоли ортиб, уни етказиб беришда узилишлар рўй берган эди. Ана шу камчиликлар такрорланмаслиги ҳамда бу йилги иситиш мавсумига улгуриш учун ҳам модернизация ишлари анча олдин бошланди.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда газ истеъмоли ҳар йили тахминан 2 миллиард куб метрга ошиб бормоқда. Бу ниҳоятда кўп. Мавжуд газ қувурлари бундай катта ҳажмдаги газни етказиб бериш учун зарур босимга ҳар доим ҳам дош бера олмайди, айрим участкалардаги қувурлар анча эскирган. Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг бош мақсади ҳам шу – Ўзбекистон газ транспорт тизимида юқори босимга чидамли қувурларни ўрнатиш.
Яна бир жиҳат: истеъмол ҳажмининг кескин ортиб бориши газ импортини оширишни тақозо этмоқда ва бинобарин, модернизация қилинадиган мазкур магистрал тизимлардан ички эҳтиёжлар учун “зангори олов” етказиб беришда ҳам фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Молия ва Энергетика вазирликлари, "Ўзтрансгаз" ва Россиянинг ВЭБ.РФ - банки ҳамда ЭКСАР - экспортни суғурталаш фонди иштирокида кўп томонлама шартнома имзоланган эди. Унга кўра Россия томон Ўзбекистон газ транспорт тизимини янгилаш учун 618 млн. доллар кредит ажратиши ҳамда ушбу маблағларнинг камида 50% Россия томонидан етказиб берилаётган маҳсулот ва хизматларни қоплаш учун йўналтирилиши белгиланган эди.