https://sputniknews.uz/20211013/odkb-afgon-chegarasi-yaqinida-navbatdagi-harbiy-mashgulotlarni-otkazadi-20889201.html
ОДКБ афғон чегараси яқинида навбатдаги ҳарбий машғулотларни ўтказади
ОДКБ афғон чегараси яқинида навбатдаги ҳарбий машғулотларни ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
ОДКБ тожик-афғон чегарасида навбатдаги ҳарбий машқларни ўтказишни режалаштирди. 13.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-13T13:56+0500
2021-10-13T13:56+0500
2021-10-13T14:08+0500
дунёда
тожикистон
афғонистон
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/253/18/2531890_0:82:3028:1785_1920x0_80_0_0_51c725568e5c224cbb5d5dace0ff8c45.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тожикистонда КХШТ "Биргаликдаги - 2021" коллектив кучларининг машқлари Афғонистон билан чегара яқинида ўтказилади, деб хабар беради КХШТ Парламент Ассамблеяси матбуот хизмати.Машғулотлар 22-23 октябр кунлари Тожикистон полигонларида Марказий Осиё минтақасида вазиятни ҳарбий-сиёсий мониторинги доирасида ўтказилади.Кузатувда Ташкилот мамлакатларидан парламент аъзолари иштирок этади."Машқлар давомида парламент аъзолари КХШТ давлатининг чегара ҳудудларига бостириб кирган террорчи қуролли тузилмаларни локализация қилиш ва йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни кузатадилар", - дейилган хабарда.Бу ҳарбий-сиёсий мониторинг ишида КХШТ парламентларининг ихтисослашган комиссиялари - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон парламент аъзолари жалб қилинади.Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари аллақачон ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун Қирғизистондаги Кант авиабазасидан Тожикистонга жойлаштирилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ҳам октябр ойида Тожикистонда, Афғонистон билан чегара яқинида, КХШТ Коллектив кучларининг кенг кўламли машғулотлари ўтказилишини маълум қилган эди. Бу - "Биргаликдаги ҳаракат", "Қидирув" ва "Эшелон" машқлари. Уларга 2,7 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва 500 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади.
https://sputniknews.uz/20211009/odkb-mashgulotlari-harbiylar-nimaga-tayyorgarlik-korishmoqda-20842595.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/253/18/2531890_270:0:2759:1867_1920x0_80_0_0_093b51ecc611d4038f3827671d2344e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон, афғонистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
дунёда, тожикистон, афғонистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
ОДКБ афғон чегараси яқинида навбатдаги ҳарбий машғулотларни ўтказади
13:56 13.10.2021 (янгиланди: 14:08 13.10.2021) ОДКБ тожик-афғон чегарасида навбатдаги ҳарбий машқларни ўтказишни режалаштирди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тожикистонда КХШТ "Биргаликдаги - 2021" коллектив кучларининг машқлари Афғонистон билан чегара яқинида ўтказилади, деб хабар беради КХШТ Парламент Ассамблеяси матбуот хизмати.
Машғулотлар 22-23 октябр кунлари Тожикистон полигонларида Марказий Осиё минтақасида вазиятни ҳарбий-сиёсий мониторинги доирасида ўтказилади.
Кузатувда Ташкилот мамлакатларидан парламент аъзолари иштирок этади.
"Машқлар давомида парламент аъзолари КХШТ давлатининг чегара ҳудудларига бостириб кирган террорчи қуролли тузилмаларни локализация қилиш ва йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни кузатадилар", - дейилган хабарда.
Бу ҳарбий-сиёсий мониторинг ишида КХШТ парламентларининг ихтисослашган комиссиялари - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон парламент аъзолари жалб қилинади.
Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари аллақачон ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун Қирғизистондаги Кант авиабазасидан Тожикистонга жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ҳам октябр ойида Тожикистонда, Афғонистон билан чегара яқинида, КХШТ Коллектив кучларининг кенг кўламли машғулотлари ўтказилишини маълум қилган эди. Бу - "Биргаликдаги ҳаракат", "Қидирув" ва "Эшелон" машқлари. Уларга 2,7 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва 500 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади.