https://sputniknews.uz/20211013/andijonda-noqonuniy-ushlab-qolingan-150-million-som-xodimlarga-qaytarildi-20882846.html
Андижонда ноқонуний ушлаб қолинган 150 миллион сўм институт ходимларига қайтарилди
Андижонда ноқонуний ушлаб қолинган 150 миллион сўм институт ходимларига қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушлаб қолинган маблағлар 221 кишига қайтарилиб, институт маъсул ходимлари интизомий ва маъмурий жазога тортилди. 13.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-13T09:52+0500
2021-10-13T09:52+0500
2021-10-13T09:52+0500
жамият
андижон
қонунбузар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef2bf5cf984b8a0cce6fbe7eea50039c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Андижон тиббиёт институти ходимиларидан ойлик иш ҳақларидан ушланиб қолинган 150 миллион сўм Адлия органлари томонидан қайтарилди.Маълум бўлишича, ходимларнинг иш ҳақларидан шанбалик учун пул маблағлари ректорнинг тегишли буйруғига асосан ихтиёрий равишда ушланиб қолинганлиги аниқланган.Бироқ, Ўзбекистон Республикаси МКнинг 164-моддасига асосан, меҳнат иш ҳақидан ушлаб қолиш фақатгина ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади, розилик хати бўлмаса фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши белгиланган.Шунга қарамасдан, институтниг тегишли буйруғига билан 743 нафар ходимнинг сентябрь ойи учун ойлик иш ҳақидан 100—300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз ушлаб қолинган.Ўрганишлар якунига кўра, 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ходимларининг ойлик иш ҳақидан пул маблағлари шанбалик учун ушланиб қолинганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1aef536f3b44074b28500a2ec07a1301.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, андижон, қонунбузар
жамият, андижон, қонунбузар
Андижонда ноқонуний ушлаб қолинган 150 миллион сўм институт ходимларига қайтарилди
Ушлаб қолинган маблағлар 221 кишига қайтарилиб, институт маъсул ходимлари интизомий ва маъмурий жазога тортилди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Андижон тиббиёт институти ходимиларидан ойлик иш ҳақларидан ушланиб қолинган 150 миллион сўм Адлия органлари томонидан қайтарилди.
Маълум бўлишича, ходимларнинг иш ҳақларидан шанбалик учун пул маблағлари ректорнинг тегишли буйруғига асосан ихтиёрий равишда ушланиб қолинганлиги аниқланган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси МКнинг 164-моддасига асосан, меҳнат иш ҳақидан ушлаб қолиш фақатгина ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади, розилик хати бўлмаса фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши белгиланган.
Шунга қарамасдан, институтниг тегишли буйруғига билан 743 нафар ходимнинг сентябрь ойи учун ойлик иш ҳақидан 100—300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз ушлаб қолинган.
Ўрганишлар якунига кўра, 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ходимларининг ойлик иш ҳақидан пул маблағлари шанбалик учун ушланиб қолинганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.