Акилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси этиб тайинланди

© Пресс-служба Жогорку КенешаМинистр экономики и финансов КР Акылбек Жапаров
Министр экономики и финансов КР Акылбек Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Садир Жапаров фамилиядошини Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ва президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлади.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров фамилиядоши Акилбек Жапаровни Вазирлар маҳкамаси раиси ва президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Садир Жапаров имзолаган фармон билан Акилбек Жапаров Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси – республика президенти маъмурияти раҳбари этиб тайинланди. У илгари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришдан озод этилди”, - дейилган ҳужжатда.
Шунингдек, Қирғизистон етакчиси бошқа фармони билан Ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлаган. Унга кўра асосий ва аксарият вазирлар ўз лавозимлари сақлаб қолишган.
Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Садир Жапаров Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди
Янгиликлар лентаси
0