Машина ойнасидан танасини чиқариб олган "каскадёр-оператор"га чора кўрилди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
“Спарк” ойнасидан танасини чиқариб олган оператор жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқда "Бизнинг фотографлар олдида голливуд каскадёрлари ҳижолат" изоҳи билан видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида "Спарк" русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган.
Тошкентда ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлганлиги аниқланди.
Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0