Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга онлайн ариза топшириш мумкин

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Oбуна бўлиш
Фуқароларга ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ягона портал орқали имтиҳонга ариза топшириш имконияти яратилди
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) янги “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш” давлат хизмати ишга тушди.
Бу хизмат орқали фуқаролар ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ўз ҳужжатларини ИИВнинг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юборишади.
Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
083 шаклдаги тиббий маълумотнома.
Портал орқали ариза юборилгач, рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни текшириб, назарий ва амалий имтиҳонларга киришга рухсат берилади. Рухсатнома фуқароларга 3 иш куни ичида тақдим этилади.

Хизматдан ягона портал орқали фойдаланиш нархи 24,3 минг сўм (10 фоиз чегирма билан).
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
"Права"ни алмаштириш муддати: ҳукумат қарори тайёрланди
Янгиликлар лентаси
0