Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик тиббиёт ходимлари келди

© Пресс-служба Агентства по внешней трудовой миграции РУзВ Узбекистан прибыла группа российских медработников
В Узбекистан прибыла группа российских медработников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
Улар қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россияга ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳаси доирасида келишган.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Сентябрь ойида Россия томони билан ўн минг фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилишга келишилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.
“Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширилади”, - дейилган хабарда.
Агентлик бу фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиб, уларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилишини қўшимча қилган.
Республиканская детская больница во Владикавказе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистонда амалга оширилади
Янгиликлар лентаси
0