Ўзбекистон терма жамоаси Нукусдаги ММА мусобақасида Марказий Осиё ғолиби бўлди
© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
© Министерство обороны Узбекистана
Oбуна бўлиш
Нукус шаҳрида биринчи марта аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида биринчи марта аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
В Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
© Министерство обороны Узбекистана
Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (САММАС), Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу чемпионат 10 та вазн тоифасида ўтказилди. Мусобақани кузатиш учун келган халқаро экспертлар қаторида Халқаро аралаш жанг санъатлари (ММА) федерацияси президенти Керрит Браун ҳам иштирок этди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келган аралаш жанг санъати усталари икки кун давомида ғолиблик учун куч синашишди. Мусобақада қатнашган 20 нафар Ўзбекистон вакилидан 7 нафари финал баҳсларигача етиб келди.
Ўзбекистонлик спортчилардан -56.7 кг вазнлилар ўртасида Жамшидбек Тиллабоев, -65.8 кг вазнда Шукуржон Рустамов, -77.1 кг.да Мунис Мўминжонов, -83.9 кг вазнда Зокиржон Мамарасулов, 93 кг.да Ҳусанбой Раҳимов, -120.2 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Раҳимов ҳамда +120.2 кг вазнлилар ўртасида Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази вакили Ихтиёр Холмуродов рақибларини мағлуб этиб, ҳаваскор ММА йўналишидаги мусобақада Марказий Осиё чемпионига айланишди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
В Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
© Министерство обороны Узбекистана
Шунингдек, -52.2 кг.дa Одил Сайфиддинов, -65.8 кг.дa Фаррухжон Олимжонов, -70.3 кг.дa Далер Юлдашев, -77.1 кг.дa Азизжон Ғуломҳасанов, -83.9 кг.дa Ахмет Сметуллаев, -93 кг.дa Илёс Комилов, -120.2 кг.дa Файзулло Махамматов, +120.2 кг вазн тоифасида эса Ҳакимжон Исмоилов бронза медалини қўлга киритишга муяссар бўлди.
Шу тариқа, умумжамоа ҳисобида 7 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан Қозоғистон терма жамоаси жой олди. Учинчи поғонага 4 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Тожикистон терма жамоаси кўтарилди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
В Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам
© Министерство обороны Узбекистана
Чемпионатнинг “Энг яхши жангчиси” номинациясига ўзбекистонлик жангчи Ихтиёр Ҳолмуродов лойиқ деб топилди. Дадахон Ҳасанов “Энг яхши ҳакам” номинацияси билан тақдирланди.