https://sputniknews.uz/20211011/aholidan-asossiz-ortiqcha-hujjat-talab-qilgan-mansabdor-shaxslarga-chora-korildi-20857202.html
Аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилган мансабдорларга чора кўрилди
Аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилган мансабдорларга чора кўрилди
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган қатор вазирлик ва агентликлар масъулларини жаримага тортди 11.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-11T16:10+0500
2021-10-11T16:10+0500
2021-10-11T16:12+0500
жамият
адлия вазирлиги
маълумотнома
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/23/4872322_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_05d56f49e3db104d64a2b7e7617ee5c8.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Адлия вазирлиги президентнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратишга оид фармони ижроси юзасидан 29 та вазирлик ва идораларда ўрганиш ўтказди.Унда вазирлик ва идоралар томонидан президентнинг тегишли фармони талаблари бузилганлиги, айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланган.Вазирлик маълумотларига кўра, 1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганига қарамай 3 256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолидан талаб қилинган.Ўрганиш якунида аҳолидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилган қуйидаги вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари МЖтК 215-5-моддасига (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) асосан маъмурий жавобгарликка (БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача) тортилди:Аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вазирлик ва идораларга 21 та тақдимнома киритилган.Киритилган тақдимномалар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо чоралари қўлланилган.
https://sputniknews.uz/20210323/yigirmaga-yaqin-hujjatning-aholi-va-tadbirkorlardan-talab-qilinishi-bekor-qilindi-17918280.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/23/4872322_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_d5f96e57d795971eac6b8b3293a84d08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, адлия вазирлиги, маълумотнома
жамият, адлия вазирлиги, маълумотнома
Аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилган мансабдорларга чора кўрилди
16:10 11.10.2021 (янгиланди: 16:12 11.10.2021) Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган қатор вазирлик ва агентликлар масъулларини жаримага тортди
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Адлия вазирлиги президентнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратишга оид
фармони ижроси юзасидан 29 та вазирлик ва идораларда ўрганиш ўтказди.
Унда вазирлик ва идоралар томонидан президентнинг тегишли фармони талаблари бузилганлиги, айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланган.
Вазирлик
маълумотларига кўра, 1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганига қарамай 3 256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолидан талаб қилинган.
Ўрганиш якунида аҳолидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилган қуйидаги вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари МЖтК 215-5-моддасига (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) асосан маъмурий жавобгарликка (БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача) тортилди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Инновацион ривожланиш вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;
Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси.
Аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вазирлик ва идораларга 21 та тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо чоралари қўлланилган.