https://sputniknews.uz/20211010/turkiya-ozbekistonga-covid-19-ga-qarshi-200-ming-doza-vaktsina-yuborishi-kutilmoqda-20845060.html
Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза вакцина юбориши кутилмоқда
Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза вакцина юбориши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади. 10.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-10T11:01+0500
2021-10-10T11:01+0500
2021-10-10T11:03+0500
жамият
ўзбекистон
туркия
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битим имзоланди.“Дунё” АА хабарига кўра, битимни Ўзбекистон номидан битимни мамлакатнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия номидан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолаган.“Ҳужжатга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади”, - дейилган хабарда. Айнан қайси компания вакциналари етказиб берилиши очиқланмаган.Таъкидланишича, вакциналар ва дориларнинг мазкур партияси Туркия томонидан Ўзбекистонга дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган эди. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V", "AstraZeneca", "Moderna" ва "Pfizer/BioNTech" вакциналари билан эмланмоқда. Бугунги кунга келиб мамлакатда жами 22,4 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Тўлиқ эмланганлар 5,1 млн кишини ташкил қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20211006/ozbekistonda-87-ming-nafardan-ortiq-bola-koronavirusga-qarshi-emlandi-20797537.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, туркия, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, ўзбекистон, туркия, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза вакцина юбориши кутилмоқда
11:01 10.10.2021 (янгиланди: 11:03 10.10.2021) Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битим имзоланди.
“Дунё” АА
хабарига кўра, битимни Ўзбекистон номидан битимни мамлакатнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия номидан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолаган.
“Ҳужжатга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади”, - дейилган хабарда. Айнан қайси компания вакциналари етказиб берилиши очиқланмаган.
Таъкидланишича, вакциналар ва дориларнинг мазкур партияси Туркия томонидан Ўзбекистонга дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган эди. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V", "AstraZeneca", "Moderna" ва "Pfizer/BioNTech" вакциналари билан эмланмоқда. Бугунги кунга келиб мамлакатда жами 22,4 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Тўлиқ эмланганлар 5,1 млн кишини ташкил қилмоқда.