https://sputniknews.uz/20211009/afgon-masjididagi-portlash-ozbekiston-reaktsiyasi-20842145.html
Афғон масжидидаги портлаш: Ўзбекистон реакцияси
Афғон масжидидаги портлаш: Ўзбекистон реакцияси
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Қундуз шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан баёнот берди. 09.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-09T15:42+0500
2021-10-09T15:42+0500
2021-10-09T15:53+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
портлаш
афғонистон
толибон
"ислом давлати"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/09/20840921_0:99:2800:1674_1920x0_80_0_0_9d159f04411393be7718af7fa1e06ea8.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни республикада юз берган теракт юзасидан баёнот берди.“Ўзбекистон шу йилнинг 8 октябрида Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, - дейилган ТИВ баёнотида.Куни кеча Қундуз шаҳрида жойлашган шия масжидида кучли портлаш содир бўлди. Теракт оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланди.“Толибон”* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, портлаш жойига спецназ кучлари етиб келган, суриштирув олиб борилмоқда. ОАВ ҳаракатнинг маҳаллий вакилига таяниб, портлашни худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.Мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни “Ислом давлати”га кирувчи "Вилояти Хуросон”* ўз зиммасига олди.* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/09/20840921_218:0:2582:1773_1920x0_80_0_0_6cfa4e99d1ae2cb094128a79b3190f0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, портлаш, афғонистон, толибон, "ислом давлати"
афғонистонда вазият кескинлашуви, портлаш, афғонистон, толибон, "ислом давлати"
Афғон масжидидаги портлаш: Ўзбекистон реакцияси
15:42 09.10.2021 (янгиланди: 15:53 09.10.2021) Ўзбекистон ТИВ Қундуз шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни республикада юз берган теракт юзасидан
баёнот берди.
“Ўзбекистон шу йилнинг 8 октябрида Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.
Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, - дейилган ТИВ баёнотида.
Куни кеча Қундуз шаҳрида жойлашган шия масжидида кучли портлаш содир бўлди. Теракт оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланди.
“Толибон”* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, портлаш жойига спецназ кучлари етиб келган, суриштирув олиб борилмоқда. ОАВ ҳаракатнинг маҳаллий вакилига таяниб, портлашни худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.
Мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни “Ислом давлати”га кирувчи "Вилояти Хуросон”* ўз зиммасига олди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.