Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилади - Азиз Абдуҳакимов

Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Oбуна бўлиш
Ассоциациянинг янги раҳбари сифатида Ойбек Норинбоев таништирилган.
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов "Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари" халқаро конференциясида эълон қилди.
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.
"Ўзбекистонда бир неча ой давомида устозлар, мутахассислар ва спортчилар билан маслаҳатлашган ҳолда этноспорт ассоциацияси ташкил этишга қарор қилдик. У Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди. Ассоцияция халқаро ташкилотларга ҳам аъзо бўлади", - дея Абдуҳакимов сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik мухбири.
В Ташкенте начался Хотел бизнес форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Туризм соҳаси тез орада инқироздан чиқиб кетади – Азиз Абдуҳакимов
Таъкидланишича, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нежмеддин Билол Эрдоған иштирокидаги Ўзбекистон Миллий этноспорт уюшмасини тузиш ва ташкил этиш тўғрисида расмий келишув имзоланган ва ассоциациянинг раиси сифатида Ойбек Норинбоев таништирилган.
Тадбир доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, унинг раиси Билол Эрдоған вакиллигида ва янги ташкил этилган Ўзбекистон миллий этноспорт уюшмаси, унинг янги раҳбари Ойбек Норинбаев вакиллигида "Халқ ўйинларини ривожлантитиш" ва Федерациялар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Янгиликлар лентаси
0