https://sputniknews.uz/20211007/toshkentda-uch-kunlik-chaqalogini-9-ming-ga-sotishga-uringan-ayol-olti-yilga-qamaldi-20805187.html
Тошкентда уч кунлик чақалоғини 9 минг $га сотишга уринган аёл олти йилга қамалди
Тошкентда уч кунлик чақалоғини 9 минг $га сотишга уринган аёл олти йилга қамалди
Sputnik Ўзбекистон
Аёл норасидани 9 минг долларга сотаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган. 07.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-07T09:53+0500
2021-10-07T09:53+0500
2021-10-07T09:53+0500
жамият
қамоқ
одам савдоси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/876/16/8761694_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_97e06ed3904cd49248a189b8e8c7e738.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўз боласини сотган онага нисбатан иш кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканалининг "Янги давр" информацион дастурида маълум қилинди.Маълум бўлишича, судланувчи 23 ёшли наманганлик аёл. Аввал турмушга чиқмаган. 2020 йилда Тошкентга ишлаш мақсадида келади ва ўша йилнинг ноябрь ойида ҳомиладор бўлиб қолади. 2021 йилнинг июль ойи бошларида ижарада бирга яшаб турган таниши ундан туғилажак боласини унга беришини сўрайди. У бунинг эвазига пул таклиф қилган.Судланувчи аёл 19 август куни дугонаси билан олдиндан тил бириктириб, ўзининг уч кунлик фарзандини сотиш ва бунинг орқасидан моддий бойлик орттириш режасини тузган. У норасидани 9 минг долларга сотаётган вақтида департаментнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган."Бирга яшаб келган опа боламни сотишимни сўради. Мен сотмаслигимни, бола ўзимизга ҳам кераклигини айтдим. Шунда у ўзининг эрига болани сотишимни айтиб, ундан пул ундиришимизга ундади", — дейди судланувчи.Айни пайтда қонуний кучга кирган суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди (одам савдоси) билан айбдор деб топилган ва унга олти йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси ҳукм қилинган. Аёлнинг фарзанди эса васийлик органларига топширилган.
https://sputniknews.uz/20180222/7576234.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/876/16/8761694_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_005fc3d28ae22da56ed3fe1aa7b0764a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қамоқ, одам савдоси
жамият, қамоқ, одам савдоси
Тошкентда уч кунлик чақалоғини 9 минг $га сотишга уринган аёл олти йилга қамалди
Аёл норасидани 9 минг долларга сотаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўз боласини сотган онага нисбатан иш кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканалининг "Янги давр" информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, судланувчи 23 ёшли наманганлик аёл. Аввал турмушга чиқмаган. 2020 йилда Тошкентга ишлаш мақсадида келади ва ўша йилнинг ноябрь ойида ҳомиладор бўлиб қолади. 2021 йилнинг июль ойи бошларида ижарада бирга яшаб турган таниши ундан туғилажак боласини унга беришини сўрайди. У бунинг эвазига пул таклиф қилган.
Судланувчи аёл 19 август куни дугонаси билан олдиндан тил бириктириб, ўзининг уч кунлик фарзандини сотиш ва бунинг орқасидан моддий бойлик орттириш режасини тузган. У норасидани 9 минг долларга сотаётган вақтида департаментнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
"Бирга яшаб келган опа боламни сотишимни сўради. Мен сотмаслигимни, бола ўзимизга ҳам кераклигини айтдим. Шунда у ўзининг эрига болани сотишимни айтиб, ундан пул ундиришимизга ундади", — дейди судланувчи.
Айни пайтда қонуний кучга кирган суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди (одам савдоси) билан айбдор деб топилган ва унга олти йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси ҳукм қилинган. Аёлнинг фарзанди эса васийлик органларига топширилган.