https://sputniknews.uz/20211005/ijtimoiy-himoyaga-muhtoj-yoshlarga--kompensatsiya-beriladi---hukumat-qarori-20779557.html
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга компенсация берилади - ҳукумат қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга компенсация берилади - ҳукумат қарори
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади. 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T19:29+0500
2021-10-05T19:29+0500
2021-10-05T19:29+0500
жамият
ўзбекистон
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/840/67/8406701_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_e45b4d68bddc1570c8b2e013059a3a8f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарор билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди:- сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича.Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган.Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/840/67/8406701_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_41b2cd344d53530dc0e0ae1143488086.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ёшлар
жамият, ўзбекистон, ёшлар
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга компенсация берилади - ҳукумат қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди:
- ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиши бўйича – БҲМнинг 4 бараваригача компенсация берилади;
- сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича.
Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган.
Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.