Россияга 10 минг киши ишга таклиф қилинмоқда - патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочие
Рабочие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Oбуна бўлиш
Россияда ишлаш учун юзлаб арматурачи ва бетончилар, ғишт терувчи ва юқ автомобиллари ҳайдовчилари таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 10 минг кишини Россиянинг турли ҳудудларига ишга таклиф қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу иш ўринлари Россиянинг "салоҳиятли иш берувчилари томонидан" таклиф қилинган бўлиб, иш бўлажак жойи Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида бўлади.
Асосийси, Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади, - дейилган хабарда.
Ушбу имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. (Сайтга кириш учун Googleда рўйхатдан ўтган бўлиши керак)
Рўйхатдан ўтиш!
Келтирилган рўйхатга кўра, 1090 нафар арматурачи, 795 нафар бетончи, 495 нафар қувур ўтказувчи, 300 нафар теплоизоляция ўрнатувчи, 230 нафар ғишт терувчи, 250 нафар сантехника ўрнатувчи, шунингдек, ўнлаб юқ автомобил, экскаватор ва кранлар ҳайдовчиси, сувоқчи ва бўёқчилар таклиф қилинади. Умуман таклиф қилинаётган мутахассисликлар сони 50дан ортиқ.
Батафсил маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларидан олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0