https://sputniknews.uz/20211004/ozbekistonda-xarid-chekini-royxatdan-otkazganlarga-xarid-summasining-1-foizi-qaytariladi-20756736.html
Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
Sputnik Ўзбекистон
Харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади. 04.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-04T15:08+0500
2021-10-04T15:08+0500
2021-10-04T15:08+0500
иқтисод
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20756553_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_d5e89bf95500733fc2f685f18693f892.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида маълум қилинди.Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:2022 йил 1 январдан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди.
https://sputniknews.uz/20211004/ayrim-tovarlarga-bojxona-imtiyozlari-qollaniladi-20753717.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20756553_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_bafd9a491d9df597ffefe9b1b4329d56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, президент қарори
иқтисод, президент қарори
Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
Харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида
маълум қилинди. Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:
чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;
сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади;
тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.
2022 йил 1 январдан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.
2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди.