Москвада “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Москвада тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир”* ташкилотининг икки раҳбари ва олти фаол аъзоси ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия пойтахти Москвада “Ҳизб ут-Таҳрир”* ячейкаси йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.
“Унинг икки раҳбари ва олти фаол аъзоси ҳибсга олинди”, - дейилган хабарда.
ФХХ хабарига кўра, террорчилар махфий квартираларда тўпланишган ва Москва минтақаси аҳолиси орасида террорчилик ғояларини тарғиб қилишган. Тинтув пайтида уларнинг ёнларидан тақиқланган тарғибот материаллари топилган.
Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқлда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
ФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий”* гуруҳининг аъзолари қўлга олинди - видео
Янгиликлар лентаси
0