Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган автоблогер 15 суткага қамалди

© SputnikНаручники висят на дверной ручки.
Наручники висят на дверной ручки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Oбуна бўлиш
Бобур Ғаниев Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг уч моддаси билан айбдор деб топилди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани учун қўлга олинган автоблогер Бобур Ғаниевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Аввалроқ ЙПХ ходимини ҳақорат қилган автоблогер Бобур Ғаниев ушлангани ва терговга қадар текширув ўтказилаётгани хабар қилинган эди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди Бобур Ғаниев ва унинг шериклари — Аброрбек Қўзибоев (“Epica” ҳайдовчиси), Обид Салимов (йўловчи)га нисбатан ҳукм чиқарган.
Унга кўра Бобур Ғаниевга Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун (ҳақорат қилиш) БҲМнинг 20 баробари (5,4 миллион сўм), 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм), 195-модда (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) бўйича эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Унинг шерикларига ҳам жарима ва 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси берилган.
“Йўловчи сифатида келаётгандим, Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари бизни тўхтатди… Озгина жаҳлим чиқиб турганига ППХ ва ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб қўйдим, қонуний талабларини бажармадим… Пушаймонлигимни айтмоқчиман. Айрим ҳамкасбларимдан тасдиқланмаган нарсаларни тарқатмасликларини сўрайман”, — дейди автоблогер Ғаниев.
Бундан ташқари, блогернинг қўл телефонидан топилган порнографик материаллар тарқатилгани ёки тарқатилмаганлигини текшириш учун экспертиза тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0