https://sputniknews.uz/20211003/mifi-talabalari-uchun-zamonaviy-turar-joy-qurib-topshirildi-20741829.html
МИФИ талабалари учун замонавий турар-жой қуриб топширилди
МИФИ талабалари учун замонавий турар-жой қуриб топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий блок ММФИ филиали ўқув биноси яқинида жойлашган бўлиб, у архитектура ва дизайннинг замонавий услубларини ўзида ифода этган. 03.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-03T07:06+0500
2021-10-03T07:06+0500
2021-10-03T07:06+0500
жамият
талабалар
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741706_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_47537bd80ba8479a0dbdde1a55ffdfe4.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиалида талабалар ва хорижий ўвитувчилар учун ижтимоий блокнинг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.Ижтимоий блок 212 ўринли талабалар турар жойини, 21 номердан иборат хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхонани, 42 та хонадондан иборат филиал профессор-ўқитувчилари учун турар жойи, 100 кишилик катта ошхона, спорт зал, футбол ва волейбол спорт майдончаларини ўз ичига олади.Тантанали маросимда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири АбдуқодирТошқулов, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ректорлари ва директорлари, ММФИ филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.Тадбир давомида ММФИ филиали директори Юрий Масловга рамзий калитни топшириш маросими ҳамда ижтимоий блок объектлари билан таништирув ўтказилди.ММФИ филиалининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари бош университет ректори томонидан имзоланган ташаккурномалар билан тақдирландилар, шунингдек, ММФИ филиали талабалари томонидан саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди.Ижтимоий блок ММФИ филиали ўқув биноси яқинида жойлашган бўлиб, у архитектура ва дизайннинг замонавий услубларини ўзида ифода этган.Ушбу кампус талабаларни қулай ва шинам турар жой билан таъминлашга имконият яратади ва шу сабабли улар томонидан университетда таълим олиш жараёнига жиддий ёндашишга ундайди.Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги ММФИ филиали 2019 йилда Ўзбекистон президентининг 2018 йил 20 июлдаги қарори билан ташкил этилган. Ҳозирда филиалда талабалар бакалавриат дастурлари асосида кадрларга талаб юқори бўлган электр энергетикаси, иссиқлик техникаси ва иссиқлик физикаси ҳамда ядро физикаси ва технологиялари йўналишида таҳсил олиб келмоқдалар.
https://sputniknews.uz/20210225/Karantindan-sng-Toshkentdagi-NIYaU-MIFI-filialida-ish-boshlandi-fotoreportazh-16074229.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741706_118:0:2849:2048_1920x0_80_0_0_9019f05bd4b517186bf97dc651f7d0e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, тошкент
жамият, талабалар, тошкент
МИФИ талабалари учун замонавий турар-жой қуриб топширилди
Ижтимоий блок ММФИ филиали ўқув биноси яқинида жойлашган бўлиб, у архитектура ва дизайннинг замонавий услубларини ўзида ифода этган.
ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиалида талабалар ва хорижий ўвитувчилар учун ижтимоий блокнинг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Ижтимоий блок 212 ўринли талабалар турар жойини, 21 номердан иборат хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхонани, 42 та хонадондан иборат филиал профессор-ўқитувчилари учун турар жойи, 100 кишилик катта ошхона, спорт зал, футбол ва волейбол спорт майдончаларини ўз ичига олади.
Тантанали маросимда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири АбдуқодирТошқулов, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ректорлари ва директорлари, ММФИ филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.
Тадбир давомида ММФИ филиали директори Юрий Масловга рамзий калитни топшириш маросими ҳамда ижтимоий блок объектлари билан таништирув ўтказилди.
ММФИ филиалининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари бош университет ректори томонидан имзоланган ташаккурномалар билан тақдирландилар, шунингдек, ММФИ филиали талабалари томонидан саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди.
Ижтимоий блок ММФИ филиали ўқув биноси яқинида жойлашган бўлиб, у архитектура ва дизайннинг замонавий услубларини ўзида ифода этган.
Ушбу кампус талабаларни қулай ва шинам турар жой билан таъминлашга имконият яратади ва шу сабабли улар томонидан университетда таълим олиш жараёнига жиддий ёндашишга ундайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги ММФИ филиали 2019 йилда Ўзбекистон президентининг 2018 йил 20 июлдаги қарори билан ташкил этилган. Ҳозирда филиалда талабалар бакалавриат дастурлари асосида кадрларга талаб юқори бўлган электр энергетикаси, иссиқлик техникаси ва иссиқлик физикаси ҳамда ядро физикаси ва технологиялари йўналишида таҳсил олиб келмоқдалар.