https://sputniknews.uz/20211003/mehnat-sohasidagi-murojaat-va-nizolarni-qilish-hal-etishda-komaklashuvchi-markaz-tashkil-etildi-20744461.html
Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни қилиш ҳал этишда кўмаклашувчи марказ ташкил этилди
Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни қилиш ҳал этишда кўмаклашувчи марказ ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва... 03.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-03T13:45+0500
2021-10-03T13:45+0500
2021-10-03T13:45+0500
жамият
меҳнат вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;- Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;- Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади.
https://sputniknews.uz/20210921/ozaro-hamkorlik-tanlash-imkoniyati-mehnat-migrantlari-valday-ekspertlari-muhokamalari-20581604.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, меҳнат вазирлиги
Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни қилиш ҳал этишда кўмаклашувчи марказ ташкил этилди
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат
қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
- Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
- Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.
Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.
Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:
замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади.