Кобулда масжид олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди

© AFP 2023 / HOSHANG HASHIMIВзрыв в Кабуле
Взрыв в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Oбуна бўлиш
Портлаш “Толибон”* муваққат ҳукуматининг маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиуллоҳ Мужоҳиднинг онасининг дафн маросими вақтида содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобулдаги Идгоҳ масжиди олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Яна 32 киши жароҳат олган. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, маълумотлар ўзгариши мумкин.
Аввалроқ саккиз киши қурбон бўлгани ва 20 киши яралангани хабар қилинган эди. Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Кари Саид Хостий 3 гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Кобулда кучли портлаш содир бўлди
Маҳаллий ОАВлар масжид олдидаги портлаш “Толибон”* муваққат ҳукуматининг маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиуллоҳ Мужоҳиднинг онасининг дафн маросими вақтида содир бўлгани ҳақида ёзмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0