https://sputniknews.uz/20211002/toshkentdagi-romanovlar-saroyi-rekonstruktsiya-qilinib-muzeyga-aylantiriladi-20740171.html
Тошкентдаги князь Романов саройи реконструкция қилиниб, музейга айлантирилади
Тошкентдаги князь Романов саройи реконструкция қилиниб, музейга айлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Қароргоҳ реконструкция ишлари якунидан сўнг Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда. 02.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-02T17:01+0500
2021-10-02T17:01+0500
2023-04-05T18:34+0500
жамият
ўзбекистон
туризм
азиз абдуҳакимов
туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/02/20739905_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_84942cc052f5ab61048cc6c15988c845.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Бугун, Тошкентнинг тарихий ва меъморий меросини асраш: “князь Романов Саройини реставрация қилиш, музей яратиш ва доимий кўргазма ташкил этиш” мавзусида конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Тошкентдаги князь Романовнинг собиқ қароргоҳини реставрация қилиш ишларини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси олиб боради.Бугунги кунда бинони реконструкцияси ва музей дизайнининг дастлабки концепциялари тайёрланди.Лойиҳага кўра, бино ва ён атрофдаги тарихий қиёфасини сақланган ҳолда реконструкция қилинади, сақланиб қолган эски дарахтлар янада кўкаламзорлаштирилади, мавжуд фавворалар эса реставрация қилинади. Саройнинг боғ ҳудудида жамоатчилик учун очиқ майдон барпо этилади. Шунингдек, энг муҳими Романовлар коллекциясидаги санъат асарларидан иборат экспозиция яратилади.Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдулҳакимовнинг сўзларига кўра, доимий кўргазма 500 га яқин экспонатни ўз ичига олади.Бир вақтлар саройни безаб турган мармар ва бронзадан ясалган ҳайкаллардан ташқари, саройга 120 тадан ортиқ расм ва графика, 75 та ҳайкал, 20 та мебель қайтарилади. Реконструкция ишларини 2 йил ичида якунлаш режалаштирилган."Сўнгги беш йил ичида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш, уни ўрганиш ва оммалаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Князь Романов саройи биносини реставрация қилиш – ана шундай йирик лойиҳалардан биридир", - деди Абдуҳакимов. Ўзбекистон президенти патронажи остида амалга оширилаётган мазкур ноёб лойиҳа ишига архитектура ва реставрация соҳасининг халқаро профессионаллари жалб қилинган. "Бизнинг мақсадимиз – бу бетакрор меъморий ёдгорлик ва унга туташ бўлган парк майдонини сақлаб қолган ҳолда, у ерда жамоатчилик вақт ўтказиши учун шароит яратишдир. Меҳмонлар Марказий Осиё меъморчилиги учун ғайриоддий бўлган бу жой билан танишишлари мумкин бўлади. Умид қиламизки, бўлажак музей пойтахтимизнинг асосий диққатга сазовор туристик жойларидан бирига айланади”, – деб қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.
https://sputniknews.uz/20190527/Toshkentdagi-Nikolay-Romanov-saroyida-muzey-tashkil-ilinishi-mumkin-11611075.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/02/20739905_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2338e89adf686491b9ea041911666867.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, туризм, азиз абдуҳакимов, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, россия
жамият, ўзбекистон, туризм, азиз абдуҳакимов, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, россия
Тошкентдаги князь Романов саройи реконструкция қилиниб, музейга айлантирилади
17:01 02.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Эксклюзив
Қароргоҳ реконструкция ишлари якунидан сўнг Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Бугун, Тошкентнинг тарихий ва меъморий меросини асраш: “князь Романов Саройини реставрация қилиш, музей яратиш ва доимий кўргазма ташкил этиш” мавзусида конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентдаги князь Романовнинг собиқ қароргоҳини реставрация қилиш ишларини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси олиб боради.
Бугунги кунда бинони реконструкцияси ва музей дизайнининг дастлабки концепциялари тайёрланди.
Лойиҳага кўра, бино ва ён атрофдаги тарихий қиёфасини сақланган ҳолда реконструкция қилинади, сақланиб қолган эски дарахтлар янада кўкаламзорлаштирилади, мавжуд фавворалар эса реставрация қилинади.
Саройнинг боғ ҳудудида жамоатчилик учун очиқ майдон барпо этилади. Шунингдек, энг муҳими Романовлар коллекциясидаги санъат асарларидан иборат экспозиция яратилади.
Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдулҳакимовнинг сўзларига кўра, доимий кўргазма 500 га яқин экспонатни ўз ичига олади.
Бир вақтлар саройни безаб турган мармар ва бронзадан ясалган ҳайкаллардан ташқари, саройга 120 тадан ортиқ расм ва графика, 75 та ҳайкал, 20 та мебель қайтарилади. Реконструкция ишларини 2 йил ичида якунлаш режалаштирилган.
"Сўнгги беш йил ичида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш, уни ўрганиш ва оммалаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Князь Романов саройи биносини реставрация қилиш – ана шундай йирик лойиҳалардан биридир", - деди Абдуҳакимов.
Ўзбекистон президенти патронажи остида амалга оширилаётган мазкур ноёб лойиҳа ишига архитектура ва реставрация соҳасининг халқаро профессионаллари жалб қилинган.
"Бизнинг мақсадимиз – бу бетакрор меъморий ёдгорлик ва унга туташ бўлган парк майдонини сақлаб қолган ҳолда, у ерда жамоатчилик вақт ўтказиши учун шароит яратишдир. Меҳмонлар Марказий Осиё меъморчилиги учун ғайриоддий бўлган бу жой билан танишишлари мумкин бўлади. Умид қиламизки, бўлажак музей пойтахтимизнинг асосий диққатга сазовор туристик жойларидан бирига айланади”, – деб қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.