https://sputniknews.uz/20211001/rossiya-iiv-migrantlarga-muhim-ogohlantirish-bilan-chiqdi-20729786.html
Россия ИИВ мигрантларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди
Россия ИИВ мигрантларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ “30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади”, деб маълум... 01.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-01T14:10+0500
2021-10-01T14:10+0500
2021-10-01T14:12+0500
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/402/75/4027521_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_b3d7e9e900099ffe997907e869c70d77.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси президентининг 2021 йил 15 июндаги "Россия Федерациясида янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 364-сонли фармонининг айрим қоидалари амал қилиши якунлаганини маълум қилди.“Шундай қилиб, миграция қонунларини бузган ва Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз мақомини тартибга солиш тўғрисида ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин бўлган муддат тугади. Шунингдек, қоидабузарларни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбормаслик чеклови ҳам бекор қилинди”, - дейилган баёнотда.Россия Федерацияси ҳудудида қонуний равишда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан 30 сентябргача ўз мақомини қонунийлаштирган фуқароларга нисбатан вақтинча қолиш, вақтинча ва доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш учун муддатларнинг ўтиши аввалгидек тўхтатилган.Бундай шахслар миграция соҳасида давлат хизматларини олиш учун аризалар билан мурожаат қилиши мумкин.Россия Федерацияси томонидан чет эл давлати билан транспорт алоқаларига қўйилган вақтинчалик чекловлар олиб ташланганидан кейин, бу ҳақда РФ ҳукуматининг тегишли ҳужжати чиқади, фармонда назарда тутилган чоралар яна 90 сутка давомида ўз кучида қолади.2021 йил охиригача ҳужжатларни топшириш муддати ва мамлакатга киришда эълон қилган мақсади ҳақидаги талабларни ҳисобга олмаган ҳолда патент олиш ва қайта расмийлаштириш мумкин, ЕОИИ давлатлари фуқаролари, ташриф белгиланган мақсадидан қатъи назар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик қонунларини тузиш ҳуқуқини сақлаб қолади.Чет эллик ишчиларни ёллашга рухсат олган иш берувчилар эса чет эл фуқароларининг Россия Федерациясига келиш мақсадига қўйилган талабларни ҳисобга олмаган ҳолда чет эл фуқароларига ишлаш учун рухсатномаларини олиш ёки узайтириш мақсадида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.2020 йил 15 март ҳолатига Россия Федерациясида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган ва шу йилнинг 30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида Ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган деб ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.
https://sputniknews.uz/20210930/nolegal-migrantlarni-30-sentyabrdan-song-nima-kutmoqda--20722873.html
https://sputniknews.uz/20210928/moskva-politsiyasi-migrantlarga-ogohlantirish-bilan-chiqdi-20677963.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/402/75/4027521_92:0:1217:844_1920x0_80_0_0_96d84ddb443383d6ea8105a91ec091b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар
Россия ИИВ мигрантларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди
14:10 01.10.2021 (янгиланди: 14:12 01.10.2021) ИИВ “30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади”, деб маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси президентининг 2021 йил 15 июндаги "Россия Федерациясида янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 364-сонли фармонининг айрим қоидалари амал қилиши якунлаганини маълум қилди.
“Шундай қилиб, миграция қонунларини бузган ва Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз мақомини тартибга солиш тўғрисида ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин бўлган муддат тугади. Шунингдек, қоидабузарларни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбормаслик чеклови ҳам бекор қилинди”, - дейилган баёнотда.
Россия Федерацияси ҳудудида қонуний равишда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан 30 сентябргача ўз мақомини қонунийлаштирган фуқароларга нисбатан вақтинча қолиш, вақтинча ва доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш учун муддатларнинг ўтиши аввалгидек тўхтатилган.
Бундай шахслар миграция соҳасида давлат хизматларини олиш учун аризалар билан мурожаат қилиши мумкин.
Россия Федерацияси томонидан чет эл давлати билан транспорт алоқаларига қўйилган вақтинчалик чекловлар олиб ташланганидан кейин, бу ҳақда РФ ҳукуматининг тегишли ҳужжати чиқади, фармонда назарда тутилган чоралар яна 90 сутка давомида ўз кучида қолади.
2021 йил охиригача ҳужжатларни топшириш муддати ва мамлакатга киришда эълон қилган мақсади ҳақидаги талабларни ҳисобга олмаган ҳолда патент олиш ва қайта расмийлаштириш мумкин, ЕОИИ давлатлари фуқаролари, ташриф белгиланган мақсадидан қатъи назар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик қонунларини тузиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Чет эллик ишчиларни ёллашга рухсат олган иш берувчилар эса чет эл фуқароларининг Россия Федерациясига келиш мақсадига қўйилган талабларни ҳисобга олмаган ҳолда чет эл фуқароларига ишлаш учун рухсатномаларини олиш ёки узайтириш мақсадида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
2020 йил 15 март ҳолатига Россия Федерациясида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган ва шу йилнинг 30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида Ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган деб ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.