Энг қиммат ва энг арзон озиқ-овқатлар қаерда?
10:01 01.10.2021 (янгиланди: 10:04 01.10.2021)
© Sputnik / Илья Питалев
/ Oбуна бўлиш
Стастистика қўмитаси сентябрь ойининг охирида озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархларини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Қаерда гўшт энг арзон нархларда сотилмоқда? Қаерда энг қиммат? Картошка, пиёзчи? Статистика қўмитаси ҳудудидаги марказий деҳқон бозорларда озиқ-овқат нархлари фарқини аниқлади.
2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра:
Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 (Нукус) – 68000 (Андижон) сўм;
Қўй гўшти (1 кг) — 52000 (Фарход бозори) – 80000 (Олой бозори) сўм;
Картошка (1 кг) — 2500 (Навоий, Самарқанд, Фарғона) – 6000 (Тошкент) сўм;
Пиёз (1 кг) — 1000 (Термиз) – 3000 (Андижон) сўм;
Сабзи (1 кг) — 2000 (Нукус, Термиз) – 9000 (Тошкент) сўм;
Тухум (10 дона) — 6000 (Гулистон, Қўйлиқ) – 14000 (Фарход бозори) сўм;
Гуруч (1 кг) — 5000 (Нукус, Жиззах, Термиз) – 17 500 (Наманган) сўм;
Ўсимлик мойи(1 л) — 13600 (Эски жўва бозори) – 24000 (Олой, Миробод) сўм;
Шакар (1 кг) — 7500 (Тошкент) – 9000 (Бухоро, Чирчиқ) сўм.
Эътибор беринг, бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.