https://sputniknews.uz/20210930/senatorlar-qonunni-maqulladi-30-yoshdan-oshganlar-ham-bojxonaga-ishga-kirishi-mumkin-20710218.html
Сенаторлар қонунни маъқуллади: 30 ёшдан ошганлар ҳам божхонага ишга кириши мумкин
Сенаторлар қонунни маъқуллади: 30 ёшдан ошганлар ҳам божхонага ишга кириши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Янги қонунга кўра, 30 ёшдан ошган фуқаролар божхона органларига ишга кириши мумкин. 30.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-30T12:23+0500
2021-09-30T12:23+0500
2021-09-30T12:27+0500
жамият
ўзбекистон
божхона
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15971512_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_3641d582e42c5c86bca569c1c4052e40.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Бугун Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.Қонун билан божхона хизматидаги айрим жараёнларга янгилик ва ўзгартиришлар киритилмоқда.Қайд этилганидек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг (ФАТФ) тавсиясига асосан нақд валютани чегара пунктлари орқали кириб келишини назорат этиш божхона органлари зиммасига юклатилган.Шу боис, қонун ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш вазифаси билан тўлдирилмоқда.Шу билан бирга, қонун божхона аудитини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш мумкинлигини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.Бундан ташқари, қонунчиликда мавжуд номувофиқликлар ва ноаниқликлар сабабли амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
https://sputniknews.uz/20210302/Ichki-ishlar-bozhkhona-va-davlat-pensiyasi-yangi-onun-16113898.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0a/15971512_244:0:2975:2048_1920x0_80_0_0_537f33ceded16330349a577071f0cf66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, божхона, давлат божхона қўмитаси
жамият, ўзбекистон, божхона, давлат божхона қўмитаси
Сенаторлар қонунни маъқуллади: 30 ёшдан ошганлар ҳам божхонага ишга кириши мумкин
12:23 30.09.2021 (янгиланди: 12:27 30.09.2021) Янги қонунга кўра, 30 ёшдан ошган фуқаролар божхона органларига ишга кириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Бугун Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Қонун билан божхона хизматидаги айрим жараёнларга янгилик ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қайд этилганидек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг (ФАТФ) тавсиясига асосан нақд валютани чегара пунктлари орқали кириб келишини назорат этиш божхона органлари зиммасига юклатилган.
Шу боис, қонун ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш вазифаси билан тўлдирилмоқда.
Шу билан бирга, қонун божхона аудитини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш мумкинлигини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Бундан ташқари, қонунчиликда мавжуд номувофиқликлар ва ноаниқликлар сабабли амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.