https://sputniknews.uz/20210930/ozbekistonda-davlat-aktivlarini-sotish-tezlashtirilmoqda---ortiqov--20712055.html
Давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда - Ортиқов
Давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда - Ортиқов
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади. 30.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-30T13:29+0500
2021-09-30T13:29+0500
2021-09-30T15:49+0500
давлат
иқтисод
хусусийлаштириш
ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1321/76/13217673_0:0:1909:1073_1920x0_80_0_0_4bd0b5310f040bac15a464bb0df9cf2d.jpg
ТОШКЕНТ 30 сен - Sputnik. Ўзбекистонда президент қарорига асосан давлат давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган иқтисодий форум доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов хабар қилди. Sputnik мухбирига асосан. Давактив раҳбарининг сўзларига кўра, йил охирига қадар “Пойтахт” бизнес маркази, “Малика” савдо мажмуаси ҳам сотувга қўйилади, уларнинг активлари 600 миллион доллардан кўпроққа баҳоланмоқда. Шунингдек, “Ўзагроэкспортбанк”, “Пойтхат банк”, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Кварц”, “Трест-12” каби молия ва ишлаб чиқариш объектлари ҳамда республиканинг энг йирик спиртли ичимликлар корхонаси ҳисобланадиган “Тошкент вино”даги давлат улушлари ҳам сотилади.Ундан ташқари, хусусийлаштириш жараёнларининг иккинчи босқичида 12 та давлат корхонаси сотувга қўйилади. Улар орасида “Hyatt Regency Tashkent”, “Матбуотчилар уйи” ҳамда кичик саноат ҳудудларидаги қурилиш мажмуалари бор. Шунингдек, “Сергели” ва “Бектемир” кичик саноат ҳудудларидаги бино ва иншоотлар, “Қўқон биокимё” каби йирик спирт заводлари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” ҳиссадорлик жамиятлари ҳам бор. Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида келитирилган статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 1718та ДУК, 990 та МЧЖ ва 257та АЖ тўлиқ ёки қисман давлатга тегишлидир. Президент фармонига мувофиқ ушбу корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади.
https://sputniknews.uz/20210930/xususiylashtirish-borasida-ozbekiston-haliyam-orqada---xmk-vakili-20707142.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1321/76/13217673_159:0:1590:1073_1920x0_80_0_0_f95d7d1bcc2fdc4d2d0f727831616057.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат, иқтисод, хусусийлаштириш, ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
давлат, иқтисод, хусусийлаштириш, ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда - Ортиқов
13:29 30.09.2021 (янгиланди: 15:49 30.09.2021) Ўзбекистон корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади.
ТОШКЕНТ 30 сен - Sputnik. Ўзбекистонда президент қарорига асосан давлат давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган иқтисодий форум доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов хабар қилди. Sputnik мухбирига асосан.
"Жорий йилда Агентлик 600 дан ортиқ давлат активларини 4 триллион сўмдан кўпроққа сотган. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, ундан олдинги тўрт йилда Ҳукумат жами 1,6 триллион сўмлик активларни хусусийлаштирган", - деди Ортиқов.
Давактив раҳбарининг сўзларига кўра, йил охирига қадар “Пойтахт” бизнес маркази, “Малика” савдо мажмуаси ҳам сотувга қўйилади, уларнинг активлари 600 миллион доллардан кўпроққа баҳоланмоқда.
Шунингдек, “Ўзагроэкспортбанк”, “Пойтхат банк”, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Кварц”, “Трест-12” каби молия ва ишлаб чиқариш объектлари ҳамда республиканинг энг йирик спиртли ичимликлар корхонаси ҳисобланадиган “Тошкент вино”даги давлат улушлари ҳам сотилади.
Ундан ташқари, хусусийлаштириш жараёнларининг иккинчи босқичида 12 та давлат корхонаси сотувга қўйилади. Улар орасида “Hyatt Regency Tashkent”, “Матбуотчилар уйи” ҳамда кичик саноат ҳудудларидаги қурилиш мажмуалари бор. Шунингдек, “Сергели” ва “Бектемир” кичик саноат ҳудудларидаги бино ва иншоотлар, “Қўқон биокимё” каби йирик спирт заводлари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” ҳиссадорлик жамиятлари ҳам бор.
Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида келитирилган статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 1718та ДУК, 990 та МЧЖ ва 257та АЖ тўлиқ ёки қисман давлатга тегишлидир. Президент фармонига мувофиқ ушбу корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади.