Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида идоралараро ҳамкорлик дастури имзоланди

Визит Генерального прокурора Игоря Краснова РФ в Ташкент
Визит Генерального прокурора Игоря Краснова РФ в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
Ниғматилла Йўлдошев россиялик ҳамкасби Игорь Красновга “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишонини топширди.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Россия бош прокурори Игорь Краснов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида кўра Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратураси ўртасида илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди.
Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбир якунида Ниғматилла Йўлдошев Игорь Красновга ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қилди ва “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирлади.
Янгиликлар лентаси
0