Нима сабабдан Путин ва Эрдоған бир-бири учун керак

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг 3 соат давом этган расмий учрашувининг муҳимлилик жиҳати шунда эдики, бундай ҳодиса бир ярим йилдан бери рўй бермаётганлиги сабаб бўлиши мумкин.
Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг 3 соат давом этган расмий учрашувининг муҳимлилик жиҳати шунда эдики, бундай ҳодиса бир ярим йилдан бери рўй бермаётганлиги сабаб бўлиши мумкин. Россия-Туркия муносабатлари шундай туркумга кирадики, у ҳаттоки ҳамкор бўлмаган давлатлар учун ҳам алоҳида аҳамтиятга эгадир.
Бундан олдинроқ, икки президентнинг учрашувлари худди бир бошқа дунёда содир бўлгандай – хусусан, ўтган йилнинг март ойида бутун дунё коронавирус пандемияси кулфатига чўмғиган пайтга тўғри келган. Албатта, карантин чекловлари бу алоқаларнинг узилишига сабаб бўла олмади: Путин ва Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқот суҳбатлари умумий сони 22 маротабага етди (улар бошқа ҳеч ким билан шунчалик кўп мусоҳаба қилишмайди).
При всех атрибутах противовирусной обороны: учения расчетов ЗРК С-300 в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
"АҚШни ўзи шунга мажбур қилди": Эрдоған Туркия нега РФдан С-400ларни сотиб олгани ҳақида
Аммо Путин куни кеча Сочида бу ҳақида сўз юритар экан, икки томонлама муносабатларда мавзулар етарлича кўп эканлигини ва телефон орқали кўп нарсаларни муҳокама қилиб бўлмаслигига урғу берди.
Чунки йилдан-йилга ечимини кутаётган масалалар кенгайиб бораётганлиги сабаб, учрашувларга бир томонлама одиий тусдаги “ҳамкорлик” ёки “низо” ҳал қиладиган тамғани қўймаслик керак. Одатда биринчисига, ҳамкорлик деганда, АЭС қурилишидан бошланиб, C-400 комплекси-ю, “Турк оқими” газ қувурилари ва туризмга оид масалалар кирса. Иккинчисига, минтақавий зиддиятлар ҳисобланади – бу Суриядан тортиб то Ливиягача, энди бу қаторни Тоғли Қорабоғ ҳам кенгайтирди.
Икки томонлама ўзаро лойиҳаларда ҳаммаси жуда соз бўлса, Ер сайёрасидаги қарама-қаршиликлар жуда бир танг аҳволда турибди.
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Россия ва Туркия муросага келишни ўрганиб олишди - Путин
Айтиш жоизки 18 йилдан бери Туркияга бош бўлиб мамлакатнинг дунёда ўз қарашларини илгари олға суриб келаётган Эрдоған (замон ҳамда вазиятни инобатга олган ҳолда) пантуркизм, неоусмончилик, панисломчилик тарғиботларини қўллаб, – миллий, империячилик ва диний омиллардан моҳирон фойдаланмоқда. Туркиянинг экспансияси Россиядаги баъзи инсонларни таҳликага солиб қўйди: турклар бостириб келишмоқда, шу жумладан бизнинг миллий манфаатдорлик минтақаларимизда ҳам, биз эса ҳеч нарса қарши қўя олмаяпмиз, таслим бўлиб ортга томон чекинмоқдамиз! Турклар ютуғда, биз эса мағлубиятда! Айниқса буни ўтган йилги Озарбайжон-Арманистон ўртасидаги юз берган урушдан сўнг яққол кўриш мумкин эди, кўпчилик буни Россияни мағлубияти деб, Туркияни Кавказорти ҳудудининг истилоси сифатида қабул қилди.
Аслида Қорабоғдаги арманлар ва озарбайжонлар ўртасидаги туташув чизиғидаги зиддиятларни Россия назорат олиб боради – туркларнинг иштироки эса шунчаки рамзий қабул қилинади.
Ситуация у аэропорта Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Туркия Эрон билан чегарада бетон девор қурмоқда
Бироқ, Туркияда Россия билан муносабатларнинг асосий муаммоси деб Сурияни кўрсатишади, ахир – Идлиб вилояти ва Қурдлар истиқомат қиладиган минтақа тўғридан-тўғри Туркия чегараси олдида жойлашган, бу эса миллий хавфсизлик масаласи билан боғлиқ.
Гарчи, Россия, у ердаги Туркия манфаатлари билан ҳисоблашса-да, иккинчи томондан Сурия давлатини тўлиқ тикланишига ва бутун Сурия ҳудудларини Башар Асад назоратига қайтаришга қатъий қарор қилган.
Ушбу масалада ҳозирча ҳеч қандай ечим йўллари йўқ – бу биринчи навбатда Идлиб муаммосидир. Уни устига “Қурдлар масаласи”ни ечимини оғирлаштирувчи сабаблардан бири бу Сурияда америкаликлар ҳамон бўлиб тургани ушбу вазиятни олдинга силжишини мураккаблатштирмоқда.
Наводнения на севере Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
Лекин улар эртами-кечми чиқиб кетишади (вахтлироқ тарк этишларида Москва ва Анқара манфаатдор) Аммо Россия ва Туркия ҳар қандай ҳолатда ҳам Сурияда ишлашни давом этишади (Эрдоған фикрича, Суриядаги тинчлик Россия-Туркия муносабатларига боғлиқдир) бунга қўшимча қилиб айтганда урушдан кейинги мамлакатнинг қайта тикланиш жараёни ҳам).
Агар улар буни биргаликда қила олмасалар, бир-бирига қарши бўлмасликлари ҳамма учун мақбулдир.
Шу билан россия-туркиянинг ташқи сиёсатидаги мавзулари Сурия ва Тоғли Қорабоғ билан якунига етмайди: эндиликда янги Афғонистон муаммоси ҳам қўшилди. Яқин кунларда Ливияда сайловлар бўлиб ўтади, ҳар хил ўйинчиларга ишонч билдирдик, лекин айни пайтда у ердаги ихтилофлар якунланишига ҳамда Ливия давлатчилигини тиклашдан бирдек манфаатдормиз. Чунки Ливияни тиклаш учун Россия ва Туркияни ёрдами керак бўлиши муқаррар. Давлатлармиз ҳар доим Триполини энг яқин дўстлари қатори бўлишган. У ерда умуман олганда бўладиган нарсани ўзи йўқ (заказлар ҳамма учун етади). Аксинча, Ғарб қўли билан вайрон қилинган Ливиянинг қайта тиклаш яна ўша фойда олиш ижинжида бўлган Ғарбнинг таъсири остида қолмаслигини таъминаш бизнинг умумий манфаатларимиздир.
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
"Катта сюрприз бўлиши мумкин": Эрдўғон ва Путин учрашувидан нималар кутилмоқда
Очиғини айтганда, Ғарбни бундай чиқариб ташлаш (нафақат Катта Яқин Шарқдан) Россия-Туркия ўзаро боғланиши учун муҳим сабабчисидир.
Ҳаттоки бу кўпроқ қарама-қаршиликка ўхшагани билан, Путин ва Эрдоған ўзаро муросага келмаганда ҳам, Улар келишмовчиликларни юмшата олишади. Ҳа, Туркия НАТО аъзоси бўлиб қолмоқда, лекин унинг АҚШ ва Европа билан зиддиятлари фақат ўсиб бормоқда буни эса ўзгартиришни иложиси йўқ.
Тўғри, Ғарбнинг давлат раҳбарлари билан ишонч билдирадиган алоқалари йўқ Эрдўғоннинг: буни исботи тариқасида Туркия президентининг яқинда БМТ Бош ассамблеясига ташрифи чоғида АҚШ расмийлари Байден билан учрашувга рухсат этишмаганидан ўз тасдиғини топади.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади
Албатта, англосаксонлар одатдагидай айёр йўлни танламоқчи бўлиб, россия-туркия қарама-қаршилиги юзага келтиришга уриниш қилишмоқда, Путинни Эрдоғанга қарши ғижгижлашмоқда. Лекин 18 йиллик мунособатлар шуни кўрсатмоқдаки, улар четдаги манипуляцияларга берилмасдан, мамлакат манфаатларини тўғри талқин қилиб, ўзаро келиб чиқадиган зиддиятларни мулоҳаза йўли билан ечимини топишяпти. Чунки иккаласи ҳам анча барвақт ўзларининг геосиёсий тафаккуридан ва сиёсатидан Ғарбни қувиб чиқарганлар – бунда фақат ўз халқларининг миллий манфаатларини тушунишиб қарорлар қабул қилишди.
Ҳа, Туркиянинг ташқи сиёсат услуби русларникидан фарқ қилади, шунинг учун Эрдоғаннинг Қрим ҳақидаги барча очиқ баёнотлари мисол бўла олади – лекин буларни ҳаммаси икки мамлакат ўртасида стратегик муносабатлар ўрнатишга ғов бўла олмайди.
Бизни Ғарбга нисбатан қандайдир нафрат, унинг заифлашувидан фойдаланиш истаги эмас, балки ўз муаммоларимизни (шу жумладан, ички ва ташқи муаммоларни) бошқаларнинг аралашувисиз ўзимиз ҳал қила олишимиз бирлаштиради. Ва худди шу тарзда ўртамизда юзага келадиган муаммоларни ўзаро ҳамкорлик орқали ҳал қила оламиз.
Янгиликлар лентаси
0