Хитой–Ўзбекистон яратган вакцинадан болаларни эмлашда қўлланиладими - тафсилотлар

© Пресс-служба Минздрава РУзДоставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001
Доставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Хитойда 12-17 ёшли бир гуруҳ болалар ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 та дозаси, 6-11 ва 3-5 ёшли болалар гуруҳлари эса вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Хитой–Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини 3-5, 6-11 ва 12-17 ёшдаги болаларда қўллаш хавфсизлиги DSMB (Data Safety Monitoring Board) – Маълумотлар мониторинги бўйича мустақил қўмита томонидан тасдиқланди.
DSMB – мустақил экспертлар гуруҳи бўлиб, улар тадқиқотлар натижаларига кўра тадқиқотда иштирок этганларнинг хавфсизлигини таҳлил қилади ва баҳолайди.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
“Вакцина коктейли”: “Спутник Лайт” ва AstraZeneca комбинацияси самарадорлиги ҳақида
Хитойда айни вақтда 12-17 ёшли бир гуруҳ болалар ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 та дозаси, 6-11 ва 3-5 ёшли болалар гуруҳлари эса вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганлиги ва болаларнинг саломатлигида ножўя таъсирлар кузатилмагани хабар қилинмоқда. ⠀
Илгарироқ, АОКАда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ёш болаларда ишлатиш мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, ️"вакциналарни қайси аҳоли қатламида ишлатишдан қатъий назар аввал албатта шу ёш қатлами ичида ўтказилган клиник синовлар бўлиши шартлиги" ҳақида гапирган ва "ҳадемай бу борада ҳам янгиликлар пайдо бўлса ажабмас", - дея қўшимча қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Ўзбекистонда энди 12 ёшдан катта болаларга ҳам COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0