Тошкент иқтисодий форумининг биринчи куни якунлари

© SputnikТашкентский Экономический форум -2021
Ташкентский Экономический форум -2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Венгриянинг OTP Bankи Ипотека банкининг Ўзбекистон Ҳукуматига тегишли бўлган 75% акцияларини сотиб олиш ҳақида битим имзолади.
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Бугун Тошкентда бошланган "Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” форумининг биринчи куни якунида, Ўзбекистон ҳукумати ва Туркия, Венгрия ҳамда Франция бизнеси вакиллари билан бир неча шартнома и меморандумлар имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Хусусан, имзоланган шартномалар қуйидагилар бор:
Молия вазирлиги ва Венгриянинг “OTP Bank PLC” орасида Ипотека банкини сотиб олиш тўғрисида келишув меморандуми;
Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Франциянинг Veolia Energy Tashkent орасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битими;
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Туркиянинг "Сoca Сola Icecek" ўртасида давлат акцияларини топшириш акти;
Ўзбекистон ва Туркия орасида иқтисодий соҳада ҳамкорликн ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурини шакллантириш тўғрисидаги келишув.
Ундан ташқари, Иқтисодий форумнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни тугатиш вазири Жамшид Қўчқоров 2022 йилда Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг давлатга тегишли бўлга 10% акциялари сотувга чиқарилиши ҳақида эълон қилди.
Маълумот учун Тошкентда Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки кўмагида ўтказилаётган "Uzbekistan Economic Forum 2021" тадбирида Ўзбекистон ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган 300га яқин иштирокчилар қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0