Симоньян RT каналларининг йўқ қилинишини медиа уруш, дея баҳолади

© AFP 2023 / YURI KADOBNOVRT
RT  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўз навбатида, Маргарита Симоньян, YouTube томонидан иддао қилинаётган "аниқ" қоидалар ҳеч қаерда ўз аксини топмаганини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. YouTube видеосервисининг RT DE ва DFP каналларини қайта тиклаш имкониятисиз йўқ қилиш ҳақидаги қарори — бу тўлақонли медиа урушнинг эълон қилинишидир, деди РИА Новостига "Россия сегодня" медиа-гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян.
Икки каналнинг блокланганлиги ҳақида Симоньян куни кеча хабар берган эди.
Видеосервисга эгалик қилувчи Google матбуот-хизматига кўра, ёпилган каналлар YouTube'нинг "аниқ белгилаб қўйилган фойдаланиш шартларини бузган".
"RT DEга сал аввал COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида бизнинг қоидаларимизга зид бўлган ёлғон тиббий маълумот юклагани ҳақида огоҳлантириш йўлланган эди. Бу ҳолат уларнинг видеони эълон қилиш ҳуқуқлари вақтинча тўхтатилишига олиб келди. Ҳуқуқлар тўхтатилган вақтда канал эгалари бошқа каналдан фойдаланган ҳолда чекловларни айланиб ўтишга ҳаракат қилган, натижада иккала канал ҳам YouTube шартларини бузганлиги учун ёпилган", - дейилади корпорация жавобида.
Ўз навбатида, Симоньян, YouTube иддао қилаётган "аниқ" қоидалар ҳеч қаерда ёзилмаганини қайд этмоқда.
Член Общественной палаты РФ, журналистка Мария Бутина в одиночном пикете в защиту свободы слова в поддержку русскоязычных журналистов Латвии возле Дома приемов МИД России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Журналистларни таъқиб қилиш: Ғарб Болтиқбўйи давлатлари ютуқларига ҳавас қилади
"Биз ўз аудиториямизни биринчи марта иккинчи каналимизга таклиф қилаётганимиз йўқ. Аммо фақат бугун улар иккала канални ёпиб юбориш қарорини қабул қилишди. Бир вақтнинг ўзида YuoTube хостингида эмланишга қаршилар, барча турдаги террорчилар ва фашистлар бемалол чиқиш қилмоқда. Улар бизни кўп бора чеклаб келган, аммо бу сафар шунчаки йўқ қилишди. Бу Германия томонидан Россияга нисбатан тўлақонли медиа уруш эълон қилинишидир", — деди бош муҳаррир.
Роскомнадзор Google'га хат йўллаб, "максимал қисқа муддатда "RT DE" ва "Der Fehlende Part" каналларидан барча чекловларни олиб ташлашни" талаб қилди. Идора YouTube маъмурияти ҳаракатларини цензура сифатида баҳолашини билдириб ўтган.
Роскомнадзор шунингдек, каналларни блокдан чиқариш талаби рад этилса, YouTubeга бир миллион рублгача жарима солинишини, ҳолат такрорланса - жарима миқдори уч миллионгача ошишини эслатиб ўтган.
Июль ойида Люксембург медиа-регулятори "техник мезонларга номувофиқлиги" сабабли RTга немис тилида эфирга чиқиш лизенциясини бермаган эди.
RT телеканали анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2016
АҚШ разведкаси Sputnik ва RT фаолияти билан қизиқди
ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу қарор "мисли кўрилмаган ҳодиса", дея баҳолади. Дипломатнинг айтишича, "бу қўшни ГФР ҳукуматининг Люксембург томонига очиқчасига ўтказган босимнинг номаданий, аммо кутилган натижаси, Германия расмий шахсларининг кўпсонли баёнотлари бунга ёрқин далил бўла олади".
Ғарбда Россия ОАВлари билан боғлиқ ҳолат сўнгги йилларда тобора мураккаблашиб бормоқда. 2016 йилнинг ноябрида Европа парламенти Sputnik ва RTга қарши курашиш тўғрисида резолюция қабул қилган.
Владимир Путин, ушбу ҳужжатга изоҳ берар экан, мазкур нашрларнинг журналистларини сермаҳсул фаолият билан қутлади. Путинга кўра, ушбу ҳолат ғарб жамиятида демократия ҳақидаги тасаввурлар деградацияга учраётганининг ёрқин далилидир.
Янгиликлар лентаси
0