Россияда судланганлиги бўлган ҳайдовчиларга таксида ишлаш тақиқланиши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстоватакси
такси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Россия ҳукумати Давлат думасига суд доғи бўлган кишиларга жамоат транспортини бошқариш ва киракашлик қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжат мамлакат парламенти қуйи палатасининг маълумотларнинг электрон базасида чоп қилинган.
Таксида қуйидаги жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, ишлаш тақиқланади: қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам ўғирлаш, талончилик, босқинчилик, жинсий дахлсизлик ва шахснинг жинсий эркинлигига қарши, жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам содир этилган жиноятлар инобатга олинади.
Тестирование беспилотного автомобиля Яндекс в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Москвада куз ойида биринчи ҳайдовчисиз такси иш бошлайди
Қуйидаги моддалар бўйича судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаганлар автобус, трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари бўла олишмайди: жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар.
Россия қонунчилигига биноан оғир жиноятлар учун судланганлик жазо муддати ўталгандан сўнг саккиз йил ўтиб, ўта оғир жиноятлар учун эса 10 йил ўтиб тугалланади. Бу ҳақда суднинг тегишли қарори қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0