https://sputniknews.uz/20210928/qashqadaryoli-ota-2-yoshli-oglini-urib-kozlarini-oyib-olmoqchi-boldi-20675579.html
Қашқадарёлик ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлди
Қашқадарёлик ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Боланинг чап кўзига нотўғри маз суртиш оқибатида кўз қорачиғи қаттиқ шикастланган 28.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-28T12:12+0500
2021-09-28T12:12+0500
2021-09-28T12:13+0500
ҳодисалар
ииб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20672768_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_a486304e0d50b336b163297ff73fd9e2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, 25 сентябрь куни вилоят ИИБ 102 операторига Деҳқонобод туманида яшовчи уй бекаси Ж.С. қўнғироқ қилиб, ўғли Э. Х.ни эри Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганини ва жабрдийда ҳозирда Республика шошилинч тиббий илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация бўлимида ётганини айтади.Аёлнинг ҳикоя қилишича, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи ўша куни ишдан келганида, ўғлини кўрпачага ётқизиб, "дадаси қараб турар" деган умидда, даладан келган сигирни молхонага қамаш учун ташқарига чиқиб кетади.Орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмас, уйга қайтганида эри 2 ёшли болани уриб, боз устига нотўғри мазь суркаб, норасиданинг кўзларини кўрмайдиган даражага олиб келиб қўйганига гувоҳ бўлади. "Боламни бўғган, калла қисмига уриб тикув мошинасига қараб улоқтирган. Келсам, ҳушдан кетиб қолган боламни кўрпачага тўғри қилиб ётқизиб қўйибди. Болам кўкариб, музлаб қолган экан", - деб ўша кунги ҳодисани ёдга олади аёл.Она ўғлини ҳушига келтиришга ҳаракат қилади, бироқ эридан қўрққани сабабли тонг отишини кутиб, ҳодиса ҳақида ҳеч кимга хабар бермайди.Эри ишга кетгач, укасини ёрдамга чақиради ва у билан бирга болани больницага олиб боради.Аёлнинг сўзларига кўра, эрининг олдинги оиласидан ҳам фарзандлари бор ва у уларга нисбатан ҳам зўравонлик қилиб келган.Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали реанимация бўлими маълумотномасида вояга етмаган Э.Х. нинг танасида қўшма шикастланиш, бош миянинг лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пўстлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлар борлиги кўрсатилган. Окулист кўригига кўра, кўзда жароҳат борлиги, жумладан, нотўғри мазь суртилиши оқибатида кўз қорачиғи шикастлангани аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210912/namanganda-rashkchi-erkak-ayoli-bilan-suhbatlashgan-tanishini-kaltakladi-20464171.html
https://sputniknews.uz/20210826/qashqadaryoda-ota-mast-holatda-oglini-temir-bolagi-bilan-urib-oldirdi-20249159.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20672768_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_b8bc4e2c667ad1b99ccfe1906db464ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ииб
Қашқадарёлик ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлди
12:12 28.09.2021 (янгиланди: 12:13 28.09.2021) Боланинг чап кўзига нотўғри маз суртиш оқибатида кўз қорачиғи қаттиқ шикастланган
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 25 сентябрь куни вилоят ИИБ 102 операторига Деҳқонобод туманида яшовчи уй бекаси Ж.С. қўнғироқ қилиб, ўғли Э. Х.ни эри Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганини ва жабрдийда ҳозирда Республика шошилинч тиббий илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация бўлимида ётганини айтади.
Аёлнинг ҳикоя қилишича, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи ўша куни ишдан келганида, ўғлини кўрпачага ётқизиб, "дадаси қараб турар" деган умидда, даладан келган сигирни молхонага қамаш учун ташқарига чиқиб кетади.
Орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмас, уйга қайтганида эри 2 ёшли болани уриб, боз устига нотўғри мазь суркаб, норасиданинг кўзларини кўрмайдиган даражага олиб келиб қўйганига гувоҳ бўлади.
"Боламни бўғган, калла қисмига уриб тикув мошинасига қараб улоқтирган. Келсам, ҳушдан кетиб қолган боламни кўрпачага тўғри қилиб ётқизиб қўйибди. Болам кўкариб, музлаб қолган экан", - деб ўша кунги ҳодисани ёдга олади аёл.
Она ўғлини ҳушига келтиришга ҳаракат қилади, бироқ эридан қўрққани сабабли тонг отишини кутиб, ҳодиса ҳақида ҳеч кимга хабар бермайди.
Эри ишга кетгач, укасини ёрдамга чақиради ва у билан бирга болани больницага олиб боради.
Аёлнинг сўзларига кўра, эрининг олдинги оиласидан ҳам фарзандлари бор ва у уларга нисбатан ҳам зўравонлик қилиб келган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали реанимация бўлими маълумотномасида вояга етмаган Э.Х. нинг танасида қўшма шикастланиш, бош миянинг лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пўстлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлар борлиги кўрсатилган. Окулист кўригига кўра, кўзда жароҳат борлиги, жумладан, нотўғри мазь суртилиши оқибатида кўз қорачиғи шикастлангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.