Мен ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрман - Митҳун Чакраборти билан интервью
14:27 28.09.2021 (янгиланди: 14:38 28.09.2021)
© "Ўзбеккино"Митхун Чакраборти в Узбекистане
© "Ўзбеккино"
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюрган Болливуд юлдузи журналистлар билан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Ҳиндистонлик машҳур актёр Митҳун Чакраборти Ўзбекистондаги ўзгришларда ҳайратда эканини ва ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабарига асосан.
Ўзбекистонга тўртинчи марта ташриф буюришим. Аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. Мамлакатингиз янада чирой очган, улкан ўзгаришлар рўй берган. Ҳиндистон ва Ўзбекистон мустаҳкам дўстона алоқаларга эга, биз бир нечта фильмларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Мен ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрман!, - деди машҳур актёр.
— Сизни Ўзбекистонда кўрганимиздан хурсандмиз, олдин ҳам бу ерда бўлгансиз. Эндиликда қандай ўзгаришларни сездингиз? Нималар сизни ҳайратлантирди?
— Биринчи марта Тошкентга ҳамкорликда фильм ишлаганимизда келгандим, бир ой давомида бу ерда бўлгандик. Бугун Тошкентга келиб, ҳайратимни беркита олмадим. Аэропортни ўзидаёқ улкан ўзгаришларни кўриб, худдики ўзимни Европани қайсидир шаҳрига келиб қолганимни ҳис қилдим.
© Ўзбекистон Кинематография агентлигиМитхун Чакраборти и Фирдавс Абдухаликов
Митхун Чакраборти и Фирдавс Абдухаликов
© Ўзбекистон Кинематография агентлиги
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида азалдан яқин дўстона алоқалар бўлган ва бугун ҳам бу алоқалар нафақат кино ва сериалларда, балки барча соҳаларда ҳам давом этиб келяпти. Айтишим мумкинки, Тошкентга келиб, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига чиқиб, янада ривожланиб чирой очганига гувоҳ бўлдим.
— Янги Ўзбекистонни уч сўз билан тасвирлаб бера оласизми?
— Ҳайратланарли, чиройли, меҳмондўст.
— Ўзбек фильмларини Марказий Осиёдаги роли ҳақида нима дея оласиз?
— Техник томондан янги босқичга кўтарилиш зарур. Ўзбек киноиндустрияси хорижий ҳамкорликни янада кучайтириши керак. Мен ўзбек фильмларини дунёга чиқишини хоҳлайман.
— Ўзбекистондаги севимли шаҳрингиз?
— Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан ҳам севимли.
© "Ўзбеккино"Митхун Чакраборти в Узбекистане
Митхун Чакраборти в Узбекистане
© "Ўзбеккино"
— Сизнингча, Тошкент халқаро кинофестивали орқали Янги Ўзбекистоннинг дунёга қандай имкониятлари намоён бўлади?
— Айни вақтда Тошкент халқаро кинофестивалининг Ўзбекистонда ўтказилиши жуда ҳам муҳим воқеа деб айта оламан. Кўплаб юлдузлар дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюради. Бу каби тадбирлар давлат обрўсини юксалтиради. Бу ерда бўлган ҳар бир юлдуз ўз хотиралари, таассуротлари билан ўртоқлашади. Юлдузларнинг фикри, албатта, кўп одамларни эътиборсиз қолдирмайди.
— Ҳаётда сиз учун нима муҳим? Нимани йўқотишдан қўрқасиз?
— Мен кино актёрман, шу билан бирга тўрт фарзанднинг отасиман. Оила бошиман. Мен доимо севимли инсон бўлишни, керак бўлишни хоҳлайман ва шу меҳрни доимо беришга ҳаракат қиламан.
Оилам мен учун энг муҳими, уни йўқотишдан қўрқаман. Кино ҳаётимнинг бир қисми. Учрашувларда сени оломон ўраб олади, дастхат сўрайди, яхши кўришларини айтади. Бу ҳам Яратган инъом этган бахт. Аммо оилам севгиси мен учун энг қадрли.
© "Ўзбеккино"Митхун Чакраборти в Узбекистане
Митхун Чакраборти в Узбекистане
© "Ўзбеккино"
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 24 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди. 28-сентябрь - 3 октябрь кунлари "Ипак йўли дурдонаси" номи билан бўлиб ўтадиган халқаро кино фестивалига дунёнинг 450 дан ортиқ кинматографистлар, Люк Бессон, Никита Михалков, Тимур Бикмамбетов, Нури Бильге каби дунё тан олган режиссёрлар келиши, дунёнинг 14 мамлкатидан 150дан ортиқ фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.