https://sputniknews.uz/20210928/janubiy-koreya-prezidenti-it-goshtini-eyishni-taqiqlashni-taklif-qildi-20677767.html
Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди
Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. 28.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-28T13:56+0500
2021-09-28T13:56+0500
2021-09-28T13:56+0500
дунёда
жанубий корея
ҳайвонлар
ит
мун чже ин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20677201_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef93b8db7191dfd78c77ab9197f7efb5.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар бермоқда.Бу ҳақда у республика бош вазири Ким Бу Гём билан ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини яхшилаш масаласига оид маслаҳатлашувлар чоғида маълум қилган.Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор.Жанубий Корея Жиноят кодексига ҳайвонларни таҳқирлаш моддаси киритилган. У ит ва мушукларни шафқатсизларча ўлдириш ёки уларга бераҳмона муносабатда бўлишни чеклайди, бироқ улар гўштидан фойдаланишни тақиқламайди, дея ёзади “Yonhap”.Статистика маълумотларига кўра, Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш сўнгги бир неча йил ичида 20-30 фоизга камаймоқда. 2014 йил маълумотларига кўра, Сеулда ит гўштидан тайёрланган таомларни татиб кўриш мумкин бўлган 329 та ресторан ишлаган.
https://sputniknews.uz/20210826/ozbekistonda-endi-hayvonlarga-shafqatsiz-munosabatda-bolganlar-6-oygacha-qamalishi-mumkin-20249409.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20677201_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_efa5bf065a64e88320adaf2becc104e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жанубий корея, ҳайвонлар, ит, мун чже ин
дунёда, жанубий корея, ҳайвонлар, ит, мун чже ин
Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди
Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри
хабар бермоқда.
“Таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги масалани мулоҳаза қилиб кўриб чиқиш фурсати етмадими?”, - деган Мун Чже Ин.
Бу ҳақда у республика бош вазири Ким Бу Гём билан ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини яхшилаш масаласига оид маслаҳатлашувлар чоғида маълум қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор.
Жанубий Корея Жиноят кодексига ҳайвонларни таҳқирлаш моддаси киритилган. У ит ва мушукларни шафқатсизларча ўлдириш ёки уларга бераҳмона муносабатда бўлишни чеклайди, бироқ улар гўштидан фойдаланишни тақиқламайди, дея ёзади “Yonhap”.
Статистика маълумотларига кўра, Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш сўнгги бир неча йил ичида 20-30 фоизга камаймоқда. 2014 йил маълумотларига кўра, Сеулда ит гўштидан тайёрланган таомларни татиб кўриш мумкин бўлган 329 та ресторан ишлаган.