https://sputniknews.uz/20210927/rossiyada-qiyin-ahvolda-qolgan-ozbekistonliklar-vatanga-qaytarildi-20655944.html
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Қайтарилган фуқароларнинг барчаси соғлиғи ёмонлашгани туфайли ишини йўқотган ва РФда мушкул бир аҳволда қолган бўлган 27.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-27T08:37+0500
2021-09-27T08:37+0500
2021-09-27T08:37+0500
миграция
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Россияда саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган фуқаролар ватанга қайтарилди, деб хабар берди Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди. Самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради, саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотган. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди. Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 сентябрь куни Новосибирск-Тошкент йўналишида ватанга қайтарилди. 59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди. Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди. Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди. Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Укранидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.
https://sputniknews.uz/20210926/rossiyada-migrantlar-it-texnologiyalari-yordamida-nazorat-qilinadi-20652153.html
https://sputniknews.uz/20210923/rossiya-mdhdan-mehnat-migrantlarini-qanday-jalb-qiladi-20620745.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Қайтарилган фуқароларнинг барчаси соғлиғи ёмонлашгани туфайли ишини йўқотган ва РФда мушкул бир аҳволда қолган бўлган
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Россияда саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган фуқаролар ватанга қайтарилди, деб хабар берди Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.
Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради, саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотган. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди.
Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 сентябрь куни Новосибирск-Тошкент йўналишида ватанга қайтарилди.
59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди.
Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.
Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.
51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Укранидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.